Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  1 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам" News

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам"

Янги йил кириб келишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўтаётган ҳар бир дақиқа сизу бизни янги 2015 йил томон етаклаяпти.
Янги йил оилавий байрам ҳисобланади. Янги йил кириб келишини ҳар бир юртдошимиз ўз оиласи даврасида, тўкин дастурхон атрофида қарши олади. Биз байрам арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан учрашиб, Янги йилни қандай кутиб олиши, байрамга кўраётган тайёргарлиги юзасидан суҳбатлашдик.

- Мен учун Янги йил оилавий байрам ҳисобланади, - дея сўз бошлади С.Жепаров.  31 декабрь куни аввал ота-онамизни кўргани йўқлаб борамиз. Кечқурун рафиқам ва фарзандларим билан янги йил кириб келишини биргаликда қарши оламиз. Ҳар доимгидек байрам дастурхони ёзилади. Табиийки, бу байрамни янги йил арчасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Менимча, ҳар бир оилада Янги йил байрамини шундай кутиб олишса керак.



- Жепаровлар хонадонининг янги йилни кутиб олиш ва байрамни ўтказишда  ўзига хос анъаналари борми?
- Алоҳида айтишга арзигулик анъаналаримиз йўқ. Лекин ҳар йили байрам дастурхонига янги таом тортилади. Яъни бу йил истеъмол қилган таомимизни келаси йил тайёрламаймиз.

- Ўзингиз тайёрлайсизми?
- Йўқ албатта (кулади). Рафиқам қўли ширин ошпаз. Байрам дастурхонини ўзи тайёрлайди.

- Бу йилги байрам дастурхонини қайси таом безаши кутиляпти?
- Очиғи билмадим. Бу ҳақда ҳали рафиқам билан маслаҳатлашиб кўрмадик. Аммо нимадир антиқа таом бўлиши керак. Дастурхонни салатлар безаги аниқ. Турмуш ўртоғим қайси таомни тайёрласа, биз шуни истеъмол қилаверамиз. Кореяда ҳам рафиқам ва фарзандларим ўзим билан яшашади. Ўзбек таомлари, хусусан ошни тез-тез пишириб туради. Шундай экан, ўзлигимизни йўқотиб қўймаймиз (кулади).



- Бу байрамни айниқса болажонлар интизорлик билан кутишади. Шу маънода фарзандларингизга қандай кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўйдингиз?
- Одатда байрамдан бир-икки кун олдин болаларни арча байрамига олиб борамиз. Кўпинча Мустақиллик майдонида ўрнатилган Президент арчасига болалар билан биргаликда борамиз. 31 декабрь куни эса уйда ҳаммамиз биргаликда янги йил кириб келишини кутиб оламиз. Албатта, совғалар тайёрлаб қўйилган.

- Шахсан ўзингиз болалигингизда ота-онангиздан олган ва ҳозиргача ёдда қолган совғани эслай оласизми?
- Жуда кўп совғалар олганимдан биронтасини эслай олмаяпман (кулади). Ростан ҳам ҳар байрамда кўп совға олардим. Тўққиз ёшимда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда менга дадам тўп совға қилгандилар. Балки, шу совға мен учун қадрли бўлиб қолгандир.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика