Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Сервер Жепаров: "Энг камида Шарққа кетиш керак" News

Сервер Жепаров: "Энг камида Шарққа кетиш керак"

БАА - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин бизнинг назоратимизда ўтди, бунга аниқ бир сабабини кўрсата олмайман. Балки улар ўйинга етарлича тайёрланмагандир, балки биз биринчилардан бўлиб тўпни ўзимизга бўйсундирганимиз фойда бўлди", - дейди Сервер Жепаров.

- Биринчи голдан кейин жамоамиз ҳимояга ётиб олди, аммо хатоликлар кўп бўлди...

- Тўғри, бунга ўзимиз сабабчимиз. Гол уриб олгандан кейин орқароқда кучни тежашни мақсад қилдик. Аммо шунда ҳам тўп бизда бўлиши керак эди. Афсуски, 2-3 тўп узатилишидан сўнг хатоликлар келиб чиқди. 10 дақиқа ўтиб ўзимизга келиб олдик ва яна ҳужум қилиш навбати бизга келганди.



Терма жамоамизнинг сўнгги иккита йиғинидан келиб чиқиб бир нарсага амин бўлдим. Биринчиси легионерларсиз бизнинг терма жамоа биронта натижага эриша олмайди. Яъни, ўзлари терма жамоани елкаларида кўтара олмайдилар, аслида бунга қодирлар. Фақат бунинг учун терма жамоа билан камида 2-3 ҳафта давомида бўлиб, 2та ўйинда майдонга тушишлари керак. Сабаби олий лигамиздаги ўйинларга улар терма жамоада бўлгани каби жиддий тайёрланмайдилар. Чунки ҳаммаси маълум. Тошкент ва БААда бўлиб ўтган йиғинлардан хулосам шуки, терма жамоага чақирилаётган олий лига футболчиларимиз сўнгги кунга келиб ўз формаларига эга бўлиб оляптилар. Эга бўляптилар ҳамки, йиғин якунига етиб, яна олий лигага қайтишяпти. Сервер Кореяга, Одил Россияга, Турсунов Украинага... Табиийки у ерда улар ўз устиларида жиддий ишлайдилар ва кейинги йиғинга ҳам қандай кетган бўлсалар, шундай қайтадилар. Маҳаллий футболчиларимиз эса афсуски, иккинчи йиғинга яна эски ҳолатда келяптилар. Мазкур ҳолат бўйича жамоа сардори сифатида Жепаровнинг фикрлари мен учун қизиқ эди.

- Албатта, олий лигамиз кучли бўлса, терма жамоамиз бугунгидан анча кучли бўлади. Агар ҳар турда жиддий ўйинларда майдонга тушсангиз, кучингизга куч қўшилиб бораверади. Мен ҳозир олий лиганинг ҳолати билан таниш эмасман, аммо биз ўйнаган пайтимиз нари борса 5та ўйинга жиддий тайёрланардик. Бу жуда кам. Кореяда эса бундай ўйинлар тўлиб ётибди. 36та ўйин ўйнаймиз, кубок баҳсларини қўшсангиз 40тага етади. Ўзбекистонда эса 26та ўйин. "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйинларни инобатга олмаса, қолган ўйинларда шундай шиддатни кўрасизми? Агар ҳар доим кучли жамоаларга қарши ўйнайверса футболчилар, терма жамоамизга ҳам яхши.

- Бугунги ўйинлардан келиб чиқиб терма жамоадаги ёшларнинг келажаги ҳақида нима дея оласиз?

- Улар кучли, олий лига кучсиз дейлик, лекин ўз устиларида ишлашлари учун тўсиқ йўқ деб ўйлайман. Бизнинг олий лигамизни деярли чет эл скаутлари кузатмайдилар. Агар бизда чемпионат бошқача бўлганида кўплаб футболчиларимиз чет элда юрган бўлардилар. Арзонга бўлса ҳам футболчиларни чет элга юборавериш керак. Юборганда ҳам захирага эмас, бироз ўртамиёна бўлса-да, Европага кетгани маъқул. Энг камида Япония, Жанубий Корея ва Хитойга. Агар Хорватия, Австрия каби чемпионат бўлса, иккиланиб ҳам ўтирмаслик керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика