Latest news

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  12 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Сервер Жепаров: "Зулматни енгиб ўтиб, ёруғлик сари етамиз" News

Сервер Жепаров: "Зулматни енгиб ўтиб, ёруғлик сари етамиз"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сервер Жепаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Илк навбатда "Нефтчи" клубини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, улар ғалабага муносиб эди. Дастлабки 30 дақиқа давомида биз яхши ўйин намойиш этдик, тўпга эгалик қилишда қониқарли ҳаракат қилдик. Йигитлар ҳам мураббийлар штабининг кўрсатмаларини бажаришди. Ундан кейин эса нима содир бўлганини билмайман. Кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Клуб бу давр мобайнида қандайдир бахтсизликка йўлиқди ва кўнгилсиз вазиятлар ичида қолди. Бунинг бошланишига ўзингизга маълум, Каха (Махарадзе) билан боғлиқ вазият ҳам мансуб. Менимча, қизил карточка олишимиз беъманиликдай туюлди. Ўша вазиятда тўпни шунчаки тепиб юбориш мумкин эди, лекин бизнинг футболчи тўпни ўзига бўйсиндиришга ҳаракат қилди, кейин эса тўпни олдириб қўйди. Ўйлашимча, бу кўнгилсиз ходиса. Буни қандай тушунтиришни ҳам билмайман, лекин кетма-кет кўнгилсиз ходисалар содир бўлмоқда. Шу боис, бу жиҳатдан йигитларга шикоятим йўқ. Ўлар 100% ўз имкониятларини ишга солди. Ҳатто қизил карточка олиб, бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам кийиниш хонасида уларнинг ғалабани хоҳлаётгани, бу чуқурликдан чиқиб кетишни истаётгани кўриниб турганди. Шу боис, биз ўн киши бўлиб ҳам яхши ҳаракат қила олдик деб ўйлайман. Аввалига биз яхши ўйнаётгандик, кейинчалик биз ўз кучимизни сақлаб қола олмадик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Лекин биз қўлдан келганча олға боришда давом этамиз. Мен бош мураббий сифатида таслим бўмайман. Турли вазиятларга дуч келамиз, лекин ҳеч ким таслим бўлишни истамайди. Биз олдинга қараб интиламиз ва барчасини исботлаймиз. Биз зулматни енгиб ўтиб, ёруғликнинг бошланишига етамиз. Умид қиламанки, менинг бунга кучим етади", деди "Локомотив" устози.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика