Latest news

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  11 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5

Сервер Жепаров CAFA U-15 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди News

Сервер Жепаров CAFA U-15 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

CAFA U-15 турнирининг биринчи тур учрашувлари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Турнир ҳақидаги фикрларингиз қандай?

— Биринчи галда мен турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Чунки ушбу мусобақа ҳаммамиз учун кейинги йирик турнирлар учун тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, бизда — Янги Ўзбекистонда болаларга, ёшларга эътибор ҳар галгидан кучайган. Айниқса, футболга қизиқадиган ўсмирларга ёндашув ҳам янги даражага кўтарилмоқда. Ўйлашимча, қолган жамоаларда ҳам худди шундай ривожланиш жараёни кетмоқда. Умуман олганда, мана шу турнир барча учун ҳар томонлама фойдали бўлади.


Мусобақа учун олдингизга қандай мақсад қўйгансиз? 

— Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи галда ёшларимизнинг имкониятларини кўриб, чамалаб олишимиз керак. Мақсадимиз уларнинг расмий учрашувлардаги ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда улардан нима кутаётганимизни уқтириш ва тушунтиришдан иборат. 


Қайси жамоани ўзингиз учун яққол рақиб сифатида кўрсатган бўлардингиз?

— Ҳозирда қайсидир жамоани ўзимиз учун асосий рақиб сифатида кўрсата олмайман, чунки, ўзингиз ҳам биласиз, Covid-19 сабабли ҳамма жамоалар ўз даражасини кўрсата олмаяпти. Мусобақалар масаласида танаффус ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шу сабабли, айнан қайсидир жамоани мана шу бизнинг ҳақиқий рақибимиз, деб айта олмайман. Ҳаммада куч бор, ўйлашимча, турнирда тўртала жамоа ҳам ўз сўзини айта олади.  


Барча жамоаларга омад тилайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика