Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Сергей Юран: "Швейцария билан ўйинда Неймар Бразилиянинг энг ёмон футболчиси бўлди" News

Сергей Юран: "Швейцария билан ўйинда Неймар Бразилиянинг энг ёмон футболчиси бўлди"

"Спартак" ва Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сергей Юран ЖЧ-2018 фаворитларининг 1-турдаги ўйинига баҳо берди.

Хабарингиз бор, жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинларининг илк турида Аргентина Исландия, Бразилия эса Швейцария билан 1:1 ўйнади. Кеча эса кутилмаганда Германия Мексикага 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

- Сиз учун Германия, Аргентина ва Бразилия иштирокидаги ўйинлар қанчалик кутилмаган бўлди?
- Жаҳон чемпионатини маза қилиб кўряпман ва мен учун бу мусобақада фаворит йўқ. Кулманг, ҳозирча энг яхши фаворит бу - Россия. Чунки бизникилар Саудияни  5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мен кучли жамоаларнинг жисмоний ҳолатдан тўғри фойдаланиб, ўйин тартибига қаттиқ амал қилишаётгани гувоҳи бўляпман. Бу жаҳон чемпионати исталган сюрпризни тақдим этиши мумкин. Лекин мен учун айтайлик, Германиянинг ютқазиб қўйгани сенсация бўлмади. Чунки Мексика жуда чиройли ўйин намойиш этди.

- Нима сабабдан Месси, Неймар каби юлдузлар ўзларини кўрсата олишмаяпти?
- Улар ҳам мундиалга тайёргарлик кўрган. Ҳали кўрасиз, юлдузлар ўзларини кўрсатади. Бу ҳозирча бошланиши ва ваҳимага ҳожат йўқ. Кўпчилик Бразилия Швейцария дарвозасига беш-олтита голни қалаштириб ташлайди деб ўйлаган бўлиши мумкин, лекин амалда бундай бўлмади. Ҳатто Франция ҳам қийналганини кўрдик.

Швейцария билан ўйинда Неймар бразилияликларнинг энг ёмон футболчиси бўлди. У кўп марта тўп йўқотди. ПСЖ ҳужумчиси ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди, лекин футбол жамоавий спорт тури. Баъзан етакчилар ҳам ўз жамоаларининг ўйинига халақит беришяпти. Бунга эса Месси яққол мисол бўла олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика