Latest news

11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0

Сергей Лушчан: "Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. ОКМК бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди" News

Сергей Лушчан: "Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. ОКМК бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида 


- Биринчи навбатда рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди. Осон бўлмаслиги аниқ эди. Бугунги учрашувда айрим бир муаммоларга дуч келди. Таркибдаги етишмовичилик ва бошқа жиҳатлар бизга ҳалал бермоқда. Йигитлар ҳали ҳамон оғир босим остида. Ёш футболчиларимиз иқтидорли, аммо улар ритмга тушиб олишлари учун бироз вақт керак. ОКМК жамоаси бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Рақибни ғалаба билан табриклайман.


- "Навбаҳор"нинг икки учрашувини кўришга мувофақ бўлдим. Жамоа ўйинидаги прогресс сезилмоқда. Жамоам ўйин билан боғлиқ муаммоларга дуч келди дедингиз. Ушбу муаммолар ва камчиликлар ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.


- Асосий муаммомиз - реализация. Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. Биз эса 8-9 маротаба тўпни сўнги зарба билан якунловчи вазиятларга қадар олиб келдик, лекин... Вазиятлардан гол урган жамоа ғалаба қозонади. Бу жуда оддий формула. Шунчаки гол уришимиз керак. Ҳужумда хавфлироқ ва агрессивроқ ўйнашни бошлаганимизни биламан. Балки бизга бироз вақт керакдир. Дуранг бугунги баҳс учун адолатли натижа бўлиши мумкин эди, лекин футболда сўнгига қадар чидай олган ва курашган жамоа ғалаба қозонади. Рақибимиз иккинчи голдаги ҳужумни ажойиб амалга оширди. Тезкорлик билан ҳужумга ўтишди, шунчаки браво. ОКМК ўзгаришларни ҳам тўғри қилди. Бизнинг захирамиз эса оқсамоқда. Бу бизнинг муаммоларимиз ва бунга ўзимиз айбдормиз. Ушбу муаммоларга ўзимиз ечим топишга мажбурмиз.


- Реализация ҳақида гапириб ўтдингиз. Чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарларидан бири Тома Табатадзе "Навбаҳор" машғулотларида қатнашмаяпти. Унинг жароҳати ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?


- Табатадзени ҳали майдонда кўрганим йўқ. Кеча у Ўзбекистонга қайтиб келди. У билан гаплашиб олдик. Жароҳатидан фориғ бўлганига қарамай, у ҳали ҳамон ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Табатадзени яқин орада майдонда кўрмаймиз. Сардор Рашидов ҳам узоқ вақтга сафдан чиқди. Сайфиевда дисквалификация холос, у кейинги учрашувда қайтади. Иккинчи ҳужумчимиз Гиорги Никабадзе ҳам жароҳат билан ўйнамоқда. Фақатгина уколлар орқали ўйнай олаяпти. Унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчи йўқ, афсуски.


- Захира етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган муаммони қандай ҳал этмоқчисиз? Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш бўйича қандайдир режангиз борми?


- Ягона ечим шу таркибимиз. Бор футболчилар билан ўйнашда давом этамиз. Мавсум ярми ва мавсум аввалига селекция ишларини олиб бориш икки ҳил масала. Ёзда кўп футболчилар банд ва амалдаги шартномаси бўлади. Ўзингиз истаган футболчини ҳарид қилиш қийин масала.


- Ёзда ўзимиз истаганча трансферлар амалга ошира олмадик дедингиз. Трансферлар бўйича қандай режангиз бор эди?


- Бизда трансфер бани бор. Ҳорижлик футболчилар билан шартнома туза олмаймиз. Ҳозирги ҳолатимиз шу ва шунга мослашишимиз керак.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика