Latest news

23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  0 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  4 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  63 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  11 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  193 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  8 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  38 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2

Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди" News

Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Андижон" (2:3) ўйинидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Улар ғалаба лойиқ эдилар. Рақибимиз стандрат вазиятлардан яхши фойдалана олиши ва қарши ҳужумларда устунликка эга эканлиги билардик. Қарши ҳужумлар ташкил қилишга имконият бермадик, аммо стандарт вазиятларда рақиб биздан устунлик қилди. "Андижон" футболчилари боши билан яхшироқ ўйнаш олишини исботлади. Ўйин ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо барчаси тарихга айланиб бўлди", - дея фикр билдирди Сергей Лушчан.


- "Андижон" жамоаси стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини билардик дедингиз. Бу аниқ факт эди, шунга яраша машғулотларда стандарт вазиятларга алоҳида эътибор берилганмиди?

- Сиз қандай ҳужум қилишни ёки қандай тўғри ҳимояланиш устида ишлашингиз мумкин, аммо рақиб жамоа қандай стандрат вазиятидан фойдаланишини билмайсиз ва шу сабабли бу жиҳат устида ишлай олмайсиз. "Андижон" бу жабҳада устунликка эга эканлигини билардик. Биз курашларда мағлуб бўлдик ва шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Бу эса рақиб футболчилари боши билан яхшироқ ўйнай олишига исбот. Машғулотларда бунинг устида ишлаш иложсиз.

- Жамоангиз бугун ҳисобни ушлаб қола олиши учун нима етишмади? Жамоангиз ҳисобда олдинда бораётган вақти "Андижон" ҳеч нима ярата олмаётганди.

- Эътибор ва концентрация. Ҳар бир ўтказиб юборган голимиз қандайдир хато сабабли юзага келди. Рақибнинг биринчи голига эътибор беринг, 1000та ҳолатдан бор йўғи бир маротаба бундай гол урилиши мумкин. Бугунги ўйин сценарийси гуё осмонларда ҳал этиб бўлингандек. Иккинчи ва учинчи ўтказиб юборган голларимиз эса, ҳимоядаги қўпол хатолардан кейин урилди. Футболчиларим рақиб футболчиларини персонал қўриқлай олишмади.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳар бир машғулотларда жамоангиз пенальтилар сериясини машқ қилишди. Бу алоҳида режа эдими?

- Бу табиий ҳол. Ҳар бир жамоа бундай амалиётга қўл уради. Финалларда дуранг бўлмайди ва шу сабабли ҳар бир жамоа максимал тайёргарлик кўради.

- "Навбаҳор" жамоаси намойиш этган ўйиндан бош мураббий сифатида қанчалик қониқдингиз?

- 99% кўнглим тўлди. Йигитлар бугун барчасини тўғри бажаришди. "Андижон" биз учун энг ноқулай рақиблардан бири эди. Бизда етарлича муаммолар бор эди, ҳимоя чизиғимизда катта муаммолар бор. Биз барчаси камчиликларимизни беркитишга ҳаракат қилдик. Бугун Бубанья ва Маматказинлар бизнинг марказий ҳимоячиларимиздан яхшироқ ўйнашди Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар барчасини тўғри бажаришди, аммо бугунги натижа осмонларда ҳал этилгандек. Омад кимгадир кулиб боқиши керак эди. Омад бугун рақиб томонда бўлди.

- "Андижон" жамоаси ҳаводаги жуда яхши ўйнай олишидан барча хабардор. Шундай жамоага қарши бўйи паст дарвозабонни майдонга тушириш қанчалик тўғри қарор бўлди деб ўйлайсиз?

- Қувватов бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Суюновнинг бўйи баландроқ ва уни бугун майдонга туширсак яхшироқ бўлиши мумкин эди демоқчисиз, аммо ўтказиб юборган голларимизда дарвозабоннинг айби йўқ. Мен яна бир бор такрорлайман, рақиб ҳужумчиларига қарши персонал ўйнаши керак бўлган футболчиларимиз эътиборлироқ бўлишлари керак эди.

- Суперлигадаги "Суғдиёна"дан мана бугун эса "Андижон"дан учралган мағлубиятлардан кейин жамоа раҳбарияти сизга ишонишда давом этадими?

- Бу саволни раҳбариятга берасиз. Мени жамоага ёрдам бериш учун чақиришди ва мен келдим. Кетишим кераклиги ҳақида айтишса, кетаман.

- Бугун мураббий сифатида Хомяковга ютқаздим деб ўйлайсизми?

- Кубок финалида мағлуб бўлдик. Финалда руҳий ҳолат катта аҳамиятга эга. Ўйинни ўзингиз кўрдингиз ва футболни яхши тушунасиз. Бугун биз мағлуб бўлдик ва жуда муносиб рақиб бизни мағлуб этди.

- Мураббий сифатида ўз ҳамкасбингизга мағлуб бўлганингизни тан оласизми?

- Бундай майда гапларга аралашиб ўтирмайман. Биз ёш бола эмасмизку. Биз "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнагандик. Бундай натижалар мен "Ал-Иттиҳод" мураббий яхшироқ эканлигимни англатадими? Бу ғалати фикр.

- "Навбаҳор" икки мавсумдан буён ҳалқаро майдонсиз қолиб кетди. Бундай ёмон натижа раҳбарият томондан эътибор ва молиявий ёрдам камайиб кетишига олиб келиши мумкинми?

- Бу саволга мен жавоб беришим нотўғри. Раҳбарият бундай масалалар билан шуғулланади.

Rating: -10   

Comments

   
15 aug 10:34:46
Fayzullo Turgunov
Reply to comment by Bek
Обоснуй молокосос
Tarbiya bergan padaringa lanat
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика