Сергей Лушчан: “Олти очколик ўйинда ғалаба қозондик”
25 may 2018 23:26
News
Сергей Лушчан: “Олти очколик ўйинда ғалаба қозондик”
-Рақибларни бугунги ўйинда омади келмади дея олмайман. Улар жуда яхши ўйин курсатишди ва яхши шаклланган жамоа эканлигини исботлашди. Улар бугун вазиятлардан фойдалана олишмади, холос. Бугунги ўйинда “Нефтчи” ўз ўйида ўйнаётганини ҳисобга олиб, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” деярли бир хил вазиятда. Бугун рақиблар 3 очко учун курашишини билар эдик, аммо ўйин 6 очколик эди. Учрашув бошида стандарт вазиятган гол кирита олдик ва муҳими бугун очко билан қайтмоқдамиз. Ўйиндан қониқдим,-дейди Сергей Лушчан.
-Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. 6 очколик ўйин бўлишини билар эдик. Баҳс бошида вазиятлардан фойдаландик ва якундахимояда яхши ҳаракат қилдик.Жамоамиз 90 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этди. “Нефтчи” жуда иштиёқи баланд жамоа. Кейинги ўйинларида омад тилайман. Бугун бизни Жиззахдан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, -дейди Шохруз Норхонов.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати.
Comments