Latest news

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  5 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  36 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз" News

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз"

Олий лиганинг 21-турида "Бунёдкор" жамоаси "Обод"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.

"Ғалаба қозондик, мен учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйиндан тўлиқ завқ олмаган бўлсакда, муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Лушан.

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаганингиз сабаби?

- Сўнгги дақиқагача ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак. Тезкор голдан кейин ўйинни қўйиб юбориш бўляпти. Бунда бизни ҳам айбимиз бор, балки футболчиларни психологик жиҳатдан тайёрлай олмаётгандирмиз.

- Сиз учун аутсайдерга қарши жамоани тайёрлаш қанчалик қийин?
- "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Йўқотган очколаримизни кўрсангиз ўртамиёна клублар.

- Ҳамдамовни ўйини чиқмади!?

- У сўнгги икки ярим ҳафтани МТЖ ихтиёрида ўтказди. Афсуски, майдонга тушмаганлиги панд берди. Лекин тўғри айтасиз, ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйгандек.

- Аҳмадалиев ва Қодирқуловни бу йил ижарадан қайтариб олдингизлар, аммо уларни бу йил асосий таркибда кўрмаяпмиз?

- Аҳмадалиев Шораҳмедовнинг ўринбосари. Ҳозир Акмал яхши формада. Бундай пайтда уни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Ундан ташқари, ўринбосарлар сафида бизда ҳозир Карпенко ва Каримов ўйновчи мураббий сифатида тўп тепяптилар. Буни уларга фойдаси катта.

- Сизлар фақат "Нефтчи"га мағлубиятга учрадингизлар. "Нефтчи" эса сўнгги турларда кўплаб очколарни йўқотяпти. Шу ҳақда ўйлайсизми?
- Йўқ. Ютқаздик, ютқаздик. Ўтди кетди. Олдимизда муҳим ўйинлар бор. Кубок бор. Шу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун "Обод" билан ўйинни унутамиз ва "Пахтакор"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика