Latest news

03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   2 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  3 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  5 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   26 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1

Сергей Лушан: "Ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман" News

Сергей Лушан: "Ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман"

Бугун бўлиб ўтган Суперлигага чиқиш плей-офф ўйинида "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келди.

Жиззахликлар Муборакнинг "Машъал" клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Суперлигада ўз ўринларини сақлаб қолишди. Баҳс якунига етгач, "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушандан интервью олдик.

- Қийин ўйинни ўтказдик. Бунинг устига плей-офф босқичининг битта учрашувдан иборат эканлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди, - дея фикр билдирди Сергей Иванович. - Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсата олди. Шу боис ғалаба қозониш осон бўлмади. Пенальтидан гол ўтказганимиз алам қилди. Лекин ҳаммаси ижобий якун топганидан хурсандман. Ўйиндан сўнг барчани ғалаба билан табрикладим ва футболчиларга 20 декабрга қадар таътил берилишини айтдим. Шундан сўнг яна йиғилиб янги мавсумга ҳозирлик кўрамиз. Кейинги йил таркибни кучайтирмасак бўлмайди.

- "Машъал" қанчалик қаршилик кўрсатди?
- "Машъал" ўзига хос анъаналарга эга клуб. Буни ҳамма билади. Лекин бугун рақиб эмас, кўпроқ биз ўзимиз ўзимизга муаммо туғдирдик.

- Бу йил Суперлига ўзгача форматда кечди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Мен бу ҳақда кўп гапирдим. Янги формат қанчалик фойда беришини вақт кўрсатади. Олдин икки-учта чемпионат шу тизимда ўтсин, кейин хулоса қилса бўлади. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, жамоалар олтиталикка бўлинганидан кейин охирги иккита тур қизиқ бўлмай қолди.  

- Ҳозир шу форматни сақлаб қолиш ёки ўзгартириш ҳақида гап боряпти.
- Кейинги йил Суперлига қандай тартибда ўтишини билмайман. Лекин ўзим футболчилик пайтимда фақат иккита даврали чемпионатларда ўйнаганман ва шу формат менга тушунарли эди. Формат қандай бўлмасин, чемпионатда ўткинчи ўйинлар бўлмаслигини хоҳлайман.

- "Олтин очколар" бизга керакми?
- Тўғриси, мен бундай тизимда ўйнашга ўрганмаганман. Фақат шуни сездим, "олтин очколар" бор жойда кимнинг қаерда бўлишини олдиндан тахмин қилса бўлар экан. Мен учун энг маъқул чемпионат - 16та жамоа иштирокида икки даврали тизим. Бу шахсий фикрим. Аммо якуний қарорни ПФЛ қабул қилади.

- Клуб билан тузган шартномангиз хусусида?
- Шартнома муддати 30 ноябрга қадар эди ва яқинда тугади. Ҳозир музокаралар кетяпти. Ҳаммаси раҳбариятнинг нима дейишига боғлиқ. Агар клуб раҳбари ишлайверинглар деса жамоада қолиб ишимизни давом эттирамиз, мабодо акси бўлса раҳмат айтиб кетишга тўғри келади.

- Мавсум охирида мухлисларга айтар сўзингиз?
- Аввало ҳаммага соғлик тилайман. Мухлисларимиз жамоага ишқибозлик қилишда, футболни севишда давом этишсин. Мен хоҳлардимки, кейинги йил чемпионатнинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлса.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика