Latest news

14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  4 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  13 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  34 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  4 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3

Сергей Лушан: "Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман" News

Сергей Лушан: "Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биринчидан барча мухлисларни табрикламоқчиман. Ўзбек футболи мухлисларини, шундай совуқ ҳавога қарамай стадионга келган барчага раҳмат айтаман. Бу стадионга кўпроқ келишингизни истаймиз. Ўйинга келсак учинчи бор барча режаларимиз 100 фоизга амалга оширилди", - дейди Лушан.

"Оғир ўйин бўлди. Мухлисларга раҳмат айтаман. Улар бизга жуда катта ёрдам беришди", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов.


- Нурматов ва Насимов бугунги кунда ОЧЛ савиясига мосми?

- Бизда иккита режа бор эди. Нурматов ва Насимовни илк дақиқалардан майдонга тушриш ёки захирадан тушириб ўйинни кучайтириш. Иккала футболчи жамоамизнинг асосий футболчилари ҳисобланишади.


- Элдор Шомуродов кимга ўхшашга ҳаракат қилади?

- Ҳеч қайси футболчига тақлид қилмайман. Шунчаки футбол ўйнайман.


- Бугун жамоанинг ўртача таркиби 23 ёшни ташкил қилди. Ҳал қилувчи ўйинда шундай йўл танлашдан қўрқмадингизми?

- Бир ярим йилдан буён шу жамоа билан ишлаб келаяпман. Бу юртимизнинг энг кучли ёшлари. Таркибимизда Осиёнинг ўтган йилги энг яхши уч нафар футболчиси ўйнади. Икки йилдан сўнг бу йигитлар билан нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг.


- Жамоа ОЧЛда қайси босқичга қадар етиб боради?

- Мақсадимиз битта ОЧЛда ғолиб бўлиш. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.


- Ҳимоячилар борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳимоя чизиғимиз энг ёш чизиқларимиздан бири. Албатта ҳавотир бор эди. Аммо ёшлар ишончимни тўлиқ оқлашди.


- Ўтган йил ҳам жамоа худди шу босқичда ютиб гуруҳга чиққанди. Аммо гуруҳ босқичида биронта ўйинда ғолиб бўла олмади. Ўша хатолардан тўғри хулоса қилиндими?

- Албатта. Бу борада иш олиб борамиз. Ўтган йил гуруҳ босқичида омадимиз келмаганди, деярли барча ўйинларда пенальтидан гол ўтказдик. Мавсум давомида йигитларим янада кучайишади деб ўйлайман.


- Яна битта легионер олиш имконияти мавжуд. Жамоа гуруҳ босқичида ўйнайди. Легионер оласизларми?

- Кеча ҳам шу саволга жавоб бергандим. Кўз остимизга олиб қўйган легионер бор. Фақат уни жамоага келганидан сўнг эълон қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика