Latest news

08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  0 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  2 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42

Сергей Лушан: “Ал Айн” сафида ўзга сайёралик ўйнайди” News

Сергей Лушан: “Ал Айн” сафида ўзга сайёралик ўйнайди”

"Бунёдкор" ҳамда "Ал-Айн" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин мезбон жамоа мураббий Сергей Лушан ҳамда футболчи Достон Ҳамдамов иштирокида ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

“Эртага жуда жиддий жамоа рақиблик қилади. 3 йил ичида бунчалик кучли жамоага қарши ўйнамаганмиз. Фикримча “Ал Айн” мусобақа фаворитларидан бири”, - дейди Сергей Лушан. 

“Жуда қийин ўйин бўлади. Гуруҳимиз фаворитига қарши ўйнаймиз. Ўзбекистонга ва “Бунёдкор”га ғалаба келтиришга уринамиз”, - дейди Достонбек Ҳамдамов. 

- Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдингизми?

- Албатта клуб матбуот хизмати сайъ ҳаракати туфайли бунга эришдик. Бу жамоани анчадан буён кузатиб келаман. Умар Абдулраҳмонни “ўзга сайёралик” десак ҳам бўлади. 

- Жамоа мухлисларини бир нарса ташвишга солмоқда. “Бунёдкор” мавсумни яхши бошлайди, кейин пасайиш кузатилади. Бу йил шундай бўлмаслигига ваъда бера оласизми? 

- Мақсадимиз ёшларни табриялаш. Шу боис ОЧЛ финалига чиқишни ваъда бера олмайман. Мен ҳам йилига 8 миллион маош оладиган футболчиларни рўйхатини тузиб шуларни олиб келинглар Ўзбекистон чемпиони қиламан ва ОЧЛ финалига олиб чиқаман дейишим мумкин эди. Аммо клуб сиёсати шундай: ёшларни тарбиялаш ва терма жамоага фойда келтириш. 

- Жамоада кўплаб ёшлар бор. Аммо негадир уларни майдонда бошқарадиган тажрибали футболчи қолмагандек туюлмоқда. 

- Албатта тажрибали ва маҳоратли футболчини сафига қўшиб олишимиз мумкин эди. Аммо бунга катта пул керак. Нурилло Тўхтасинов 1997 йилда туғилган. У ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган. Ундан келажакда ажойиб футболчи етишиб чиқиши мумкин. Биз хориждан қиммат футболчиларни олиб келишни истамаймиз ва бунга уринмаймиз ҳам. 

- Бу саволни рақиб устозига ҳам бердим: Эртага ким фаворит? Ўтган йилги финалчи “Ал Айн”ми ёки ўз майдонида ўйнайдиган “Бунёдкор”ми?

- Сиз нима деб ўйлайсиз? Ҳа мен реалистман. Эртага бизга қарши жуда кучли жамоа ўйнайди. Агар йигитларим барча кўрсатмаларни бажаришса ғалаба қозонамиз. Ғалаба қозонсак бундан албатта хурсанд бўламиз. 


- Гадоев “Бухоро”га кетди, Ҳамдамов ва Шомуродов бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Агар булар кетишса гуруҳдан чиқсангиз янги футболчиларни оласизми?

- Футболда ўзгартириб бўлмайдиган футболчилар йўқ. Шу боис ҳар қандай вазиятга тайёр турамиз. Агар ёшлар хорижга йўл олишса уларга омад тилаймиз ва ишлашда давом этамиз.

- Ёшларни майдонга тушираяпсиз. Аммо “Ал Аҳли” билан ўйинда айнан ёшларнинг хатоси туфайли ютқаздинглар. Улар билан гаплашиб олдингизми?

- Албатта доим гаплашамиз. Аммо футбол шундай нарса хато қилсангиз ютқазасан. Ўз футболчиларимга ишонишда давом этаман. 

- Жамоадаги ички муҳит қандай ҳолатда? 

Достонбек Ҳамдамов: - Муҳит аъло даражада. Эртага ютишга уринамиз. Жамоада икки футболчи ўйнамайди балки 11 нафар футболчи ҳаракат қилади. Мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика