Latest news

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  5 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

Сергей Арсланов: "Сурхон" бугун худди соат механизми каби ишлади" News

Сергей Арсланов: "Сурхон" бугун худди соат механизми каби ишлади"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Чемпионатимиздаги ҳар бир тур бу ҳақиқий синов. Биз учун бу янги тажриба. Ҳеч қайси ўйинни олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Бугунги ғалаба мухлисларимизни мамнун қилди, жамоа ички муҳитига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда ғалабани мухлисларимизга бағишласак, менимча тўғри бўлади. Мухлисларимиз анчадан бери биз биланлар, ҳамма жойда бизни қўллаб-қувватлашади. Афсуски, "Қизилқум"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қила олмадик. Бироқ, мана бугун жамоа ўзига келди. Ўйинга келсак, биз жуда хурсандмиз. Сабаби, жамоа характер кўрсатди. Ҳа, жуда қийин бўлди. "Бунёдкор" яхши шаклланган жамоа, аммо йигитлар ирода кўрсата олишди. Шу нуқтаи назардан қаралса, ҳақли ғалабага эришдик.

- Ҳамма мураббийлар ўйинга тайёргарлик кўришлари ҳақида гапиришади. "Сурхон"да кўрдикки, жамоа "Қизилқум"га қарши бошқача ўйнади, "Бунёдкор"га қарши ўйинда эса умуман бошқача ҳаракат қилди. Жамоа айнан рақибдан келиб чиқиб бугун шундай ўйин кўрсатдими?

- Замонавий футболда ўйиндан ўйингача бўлган тайёргарлик деган тушунча бор. Ўйиндан олдин маълум бир анализлар ўтказилади. "Қизилқум"га қарши ҳам шундай анализ ўтказгандик. Ўйиндан олдин маълум режа тайёрлагандик. Майдонга тушганимизда эса мутлақо бошқа нарсага дуч келдик. Бугун ҳам шунга ўхшаш анализ ўтказдик ва майдонга тушдик. Ҳозирги пайтда ҳар бир ғалаба биз учун сув ва ҳаво каби муҳим. Ғалаба бор – биз нафас оламиз. Нафас оляпмизми, демак яшамоқдамиз. Ишлашда давом этамиз. Кучли ва кучсиз жамоаларга қарши бошқача тайёргарлик кўрамиз дея олмайман. Бугун шунчаки ғалабани жуда соғингандик. Ғалаба қозонишни истагандик ва буни уддаладик. Бу бизга керак эди. 

- "Бунёдкор" охирги дақиқаларда кўп гол ўтказяпти. Ўз навбатида "Сурхон" ҳам охирги дақиқаларда кўп гол урмоқда. Бугунги голда "Бунёдкор"нинг камчилиги бўлдими, ёки "Сурхон" ўз услубида, охирги дақиқаларда ўз режасини амалга оширмоқдами?

- Йўқ, ҳеч қанақасига "Бунёдкор"нинг камчилиги дея олмайман. Ўткан ўйинда улар аксинча охирги дақиқада ғалаба қозонишганди. Бугун омад биз томонда бўлди, десак бўлади. Биз ўз вазиятимиздан фойдаландик. Керакли пайт, керакли жойда пайдо бўла олдик.

- "Сурхон" бугун ғалаба қозонганига қарамасдан, таянч зонасида бирор суст ўйин кўрсатди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, бу фикрга умуман қўшилмайман. Аксинча, бугун таянч зонамиз анча зўр ўйин кўрсатди. Керакли вазиятларда ўртадаги хавфни бартараф эта олишди. Ҳужумларга ўтишда ҳам таянч зонаси фаол бўлди. Шундай экан, ҳеч қанақасига уларни ёмон ўйин кўрсатишди дея олмайман. Ҳа, хатолар бўлди, кимдир чарчаб қолди. Чунки тезлик юқори эди. Бугун ҳамма ўз даражасида ўйин кўрсата олди. Жамоа бугун худди соат механизми каби ишлади. Бу биз учун жуда муҳим. Уч очко олганимиздан хурсандмиз.

- Бугун "Бунёдкор" кучли қаршилик кўрсатди. Рақибда бир неча хавфли вазиятлар ҳам бўлди. Шу томондан қаралса, "Сурхон" бугун иродали ғалаба қозонди, деса бўладими?

- Албатта. Менимча, чемпионатдаги ҳар бир ғалабамиз шу тарзда қўлга киритилди. Осон ғалаба қозонган ўйинимиз бўлмади. Ҳар бир ўйинда биз катта куч сарфладик. Бу чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигидан далолат. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади. Бу ҳамма учун фойдали.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика