Latest news

21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  25 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  1 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  2 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   3 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  9 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  4 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  2 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  6 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  44 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  9

Сергей Арсланов: "Атайлаб вақт чўзганимиз йўқ. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий" News

Сергей Арсланов: "Атайлаб вақт чўзганимиз йўқ. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

“Рақиб кучли, савияси ва даражаси юқори бўлган жамоа. Ўйин шунга яраша қийин кечишини билгандик. Рақиб тезкор ҳужумлар уюштиришларини билгандик. Шунга яраша уларга кескин қаршилик қилишни режа қилгандик. Бугун йигитлар ҳарактер кўрсатишди. Ажойиб ўйин кўрсатдик ва бир очко олдик”, - деди Арслонов.

“Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, кўриш мумкинки, кучли бешлик учун исталган жамоада имкон бор. Юқори ўринларда бораётган жамоаларнинг очколари деярли тенг.  Шу боис, ҳозир имкониятлар ҳақида гапириш эрта дейиш мумкин. Кучли бешлик учун кураш кескин кечмоқда”.

“Нимели ва бошқа легионер футболчиларнинг шартномалари ҳақида нимадир айта олмайман. Бу клубнинг ички сири. Айтишим мумкинки, биз ҳар қандай келишув ва музокараларга доим очиқмиз”.

“Футболчилар атайин вақт чўзишгандек кўринишган бўлиши мумкин. Аммо, аслида бундай эмас. Мураббийлар штаби майдонда ётган футболчига туриши кераклигини айтди хатто. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий. Бунга бошқача назар ташлаш керак. Вақт чўзиш ҳақида умуман ўйламаймиз”.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика