Latest news

19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  0 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  16 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  3 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  27 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  7 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5

Сергей Лушан: "Бугун натижадан қониқмадим, ўйинда бироз ўсиш бор" News

Сергей Лушан: "Бугун натижадан қониқмадим, ўйинда бироз ўсиш бор"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
"Бугун натижадан қониқмадим. Лекин ўйиндан нисбатан яхши ўйнадик. Ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Қайтарман, 10 киши бўлиб бўлса ҳам яхшироқ ўйнадик. Вазиятлардан фойдалана олмадик", - деб гап бошлади Лушан.

- Бугунги ўйинда зарбалар сони жуда кўп бўлди. Бу хурсанд қилди.
- Албатта йигитларга зарба беришни уқтиргандим. 70-дақиқадан сўнг рақиб кўпроқ ҳимояда ўйнади. Шу боис вазиятлар кўпайди. Таркибимизда Миержиевски, Вайсс каби футболчилар йўқ. Улар миллионерлар, катта маош олишади. Биз асосан ёш йигитларимизга таяниб ўйнаймиз.

- Сиз жамоага келиб таркибни жуда ёшартириб юбордингиз. Натижа бўлмаяпти, энди ўз йўналишингиздан чекинмайсизми?

- Йўқ, бундан қайтмаймиз. Раҳбарият бу лавозимга келишимдан олдин буни менга айтганди. Академия директори бўлганимда барча йигитларни танирдим. Бизнинг академиямиздаги шароитлар деярли ҳеч қаерда йўқ. Хатто "Барселона" академиясида ҳам йўқ. Терма жамоаларга 18 нафар футболчини чақиришди, "Лаҳвия"га қарши ўйиндан олдин қўл остимда 4 нафар футболчи қолганди. Шу боис биз тўғри йўлдан кетаяпмиз. Вақт ўтган сари барча биз тўғри йўлда эканимизни кўради.

- Академияни ташкил этишда қайси жамоадан андоза олинган?

- 2010 йилда ташкил этилганида "Барселона"дан андоза олинган. Буткул кўчириб олинмаган, энг асосий вазиятларини олганмиз.

- Бу таркибга вақт керак дедингиз. Неча йилдан сўнг мана шу ёш йигитлар ОЧЛда гуруҳ босқичидан бемалол чиқади дея оламиз?

- Бизнинг академиямиз ташкил этилганига 5 йил бўлди. Бошқа клубларга 10-15 йиллардан сўнг натижа келган. Академиямизда янада ёш футболчилар бор. Уларни яқин орада ёшлар жамоасиига кейинроқ асосий таркибга қўшамиз. Қадамба қадам ривожланишда давом этамиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика