Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  20 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди? News

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?

"Пахтакор" клуби спорт директори Равшан Салимов "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида гапирди.

"Бунёдкор" стадиони майсаси бир неча кундан бери “тренд”да. Айримлар “майдонни дабдала қилишди” дейди, бошқалар эса “стадион халқники, концерт қилишга ҳақимиз бор” деб ҳимоя қилади.

Балким, стадион ростан ҳам халқникидир. Лекин халқники бўлган нарсани вайрон қилиш керак эмас — асраш керак. Чунки у халқники, кимнингдир шахсий мулки эмас.

"Стадион халқники, чет элларда ҳам стадионларда концертлар бўлади-ку" дейишади. Лекин ўша чет элларда майдонни қандай муҳофаза қилишларини билармикан?

Масалан, “Реал”нинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида майдон махсус механизм орқали ер остига туширилади. Ер остида газонни парвариш қилиш учун барча шароит бор. Шунга қарамай, 2024 йилда у ердаги кўп концертлар маҳаллий аҳолининг шовқин-сурон ҳақидаги шикояти туфайли бекор қилинган. Йўлларни беркитиб, ҳосил бўладиган пробкалардан чарчашган бўлишса керакда. 

Майсаси йиғиладиган стадионлар Германия, Япония ва “Тоттенҳэм”да ҳам бор.

Майдони йиғилмайдиганлар эса бошқа усул ишлатади. Масалан, Лондондаги “Уэмбли”да газон устига қимматбаҳо TerraTrakPlus панеллари ётқизилади. Шу орқали, ҳатто 80 тонна оғирликдаги кранлар ҳам саҳна қуриш учун кириб ишлай олади, лекин газонга зарар етказмайди. Монтаж тугагач, устига ёруғлик ўтказувчи TerraFlor панеллари ётқизилади. Бу панеллар одамлар ва жиҳозлар ҳаракатини таъминлаб, газонни ҳимоя қилади.

Албатта, бу хизматлар арзон эмас. Бизда бундай технология ишлатилганми-йўқми — билмайман. Билганим шуки, унчалик оғир бўлмаган саҳна майдон дренаж тизимини ишдан чиқарган ва газон ҳам вайрон бўлган.

Ўзбек футболига юлдузлар етказиб берган “Бунёдкор” энди ўзига майдон қидиришга мажбур. “Бунёдкор” балки ўрганиб қолгандир, лекин терма жамоамиз-чи? Жаҳон чемпионатига илк бор чиққан, CAFA мусобақасини қабул қиладиган терма жамоамиз қаерда ўйнайди?", — деб ёзди Салимов телеграмдаги саҳифасида.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика