Latest news

08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  3 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади" News

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг, Ашхабод клуби бош мураббийи Сердар Гелдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

- Ўйинга тайёрлаган режамиз иш бермади дедингиз? Режангиз ҳақида қисқача айтиб бера оласизми, сабаби биринчи таймда жамоангиз ҳимоядан ҳужумга ўтишди муаммога дуч келди. Ҳимоячилар тўпни ўзида кўп ушлаб туришди.

- Биз сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди.

- "Ахал" жамоаси ўз ўйида "Ал-Файҳа"ни мағлуб этди. Кейинги учрашувда "Пахтакор" Туркманистонга боради. "Ахал" кейинги учрашувда "Пахтакор"га муаммо туғдира оладими?

- Ўз ўйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг қўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика