Latest news

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  5 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Сербиялик Завиша Милосавлевич Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди News

Сербиялик Завиша Милосавлевич Фарғонада болалар футболи билан яқиндан танишди

Шу йилнинг 18 декабрь куни болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этганини маълум қилгандик.
Бугун Завиша Милосавлевич Фарғонага ташриф буюрди. У Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Ҳаким Файзиев билан учрашди. Кейин "Истиқлол" стадиони билан яқиндан танишди. Шундан сўнг "Нефтчи" қошидаги болалар футбол мактабига бориб, ушбу мактабда футбол сир-асрорларини ўрганаётган болалар билан суҳбатлашди. Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежида болалар мураббийлари учун ўз дастурини тақдимотини ўтказди. Мураббийларга керакли маслаҳатлар берди.

Бундан ташқари, шу кунларда Фарғонада "С" лицензияси учун бўлиб ўтаётган ўқув курсларида иштирок этди. Ўқув курсларини ўтказаётган Зоир Ҳасанов билан фикр алмашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Завиша Милосавлевич бугуннинг ўзида Қўқон шаҳрига йўл олди. У ерда ҳам болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар билан учрашувлар режалаштирилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика