Latest news

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

"Сепахон" устози Жозе Мораиш: "Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик" News

"Сепахон" устози Жозе Мораиш: "Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик"

Осиё чемпионлар лигаси 3-тур баҳсидан ўрин олган ОКМК 1:3 "Сепахон" учрашувидан сўнг, Эрон жамоаси бош мураббийи Жосе Мораиш ва Эрон терма жамоаси футболчиси Рамин Реази матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Менинг фикримча бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биз ўзимизни яхши томонлама намойиш этдик ва ўйин бошидан тартибли ўйнашни бошладик. Биринчи голдан сўнг рақиб тезда жавоб қайтарди. Рақиб гол урган вазиятда қўполлик бор эди деб ўйлайман. Танаффусда эса йигитлар бир нимани ўзгартириш кераклигини тушуниб етишди. Иккинчи бўлимда иккита гол урдик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Бугунги учрашувда қўпроқ гол урсак бўлар эди, аммо кўп вазиятларимизни кўкка совурдик. Жамоамни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биз кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратамиз. Бу гуруҳда ҳар бир учрашув жуда қийин кечмоқда. Бизни олдинда "Ал-Иттиҳод"га қарши қолдирилган учрашув кутиб турибди. ОФКдан тезроқ қарор қабул қилишини илтимос қиламан. Биз ўша учрашувни бошқа мамлакатда ўйнаймизми ёки учрашув бекор қилинадими ушбу саволга жавоб ҳали ҳамон аниқ эмас.

Рамин Резаи

- Ўйин қийин бўлди. Лекин биз уч очкони қўлга киритдик. Бундай мусобақада осон учрашувлар бўлмайди. Жамоадошларим ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман. Ўйин осон кечмади. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат. Мен ҳам бекор қилинган учрашув ҳақида ўз фикримни айтиб ўтмоқчи эдим. ОФК мутасадилари илтимос тезроқ қарор қабул қилинглар. Мен адолат қарор топишини истайман. Ўйинни бекор қилиб рақибга уч очко совға қилиш нотўғри. Учрашув қаерда бўлса ҳам ташкил этилсин.

- Бугун жамоангиз қайси жиҳатларда рақибдан устун келди деб ўйлайсиз?

- Мен ўйинни тўлиқ таҳлил қилишга улгурмадим. Лекин бир нарсани айта оламан, бугун жамоам яхши ўйнади. Биз ғалаба қозондик ва уч очкони қўлга киритди. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Умумий қилиб айтсак бугун жамоа яхши ўйин намойиш этди. Футболчиларим нимага қодир эканлигини биламан ва бундан яхшироқ ўйнай оламиз, аммо бугун шундай бўлди. Менинг фикримча бугун шогирдларим тўпни яхши назорат қилишди ва тўғри позицияларни танлашди.

- Бугунги учрашувда ОКМК жамоасининг 6та асосий футболчиси жароҳат сабаб майдонга тушишмади. Ўйин вақти ҳам икки ҳимоячи жароҳат олди ва майдонни тарк этишди. Рақиб жамоасининг икки асосий ҳимоячиси жароҳат олгани, ҳужумчи сифатида рақиб дарвозасига хавф тўғдириш вазифангизни енгиллаштириб бердими?

Рамин Резаи: Тўғри бу менинг муаммоим эмас. Мен жароҳат олган футболчиларга соғлиқ тилайман. Лекин бу саволга ҳеч қандай муносабат билдира олмайман. Ўзингиз кўрдингиз, ўйин натижаси майдонда ҳал этилди. Бизнинг таркибда ҳам жароҳатланган футболилар бор масалан. Мен барчага соғлиқ тилайман ва барчани ҳурмат қиламан.

- Олмалиқ шаҳрида осон ғалабага эришдингизлар деб ўйлайман. 15 кундан кейин эса ОКМК "Нақш-е-Жаҳон" стадионига("Сепахон" жамоасининг стадиони) ташриф буюришади. 75000 минг мухлис олдида қандай ўйин намойиш этмоқчисизлар?

Рамин Резаи: Эрондаги ўйинимизда мухлисларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бугун мухлислар биз билан бўлишди ва мен уларни жуда ҳурмат қиламан. Учрашувдан сўнг уларнинг олдига бориб уларга раҳмат айтдим. Мухлислар биз учун шунча йўл босиб келишди.

- Эрон терма жамоаси минтақада энг кучлиларидан бири, аммо клублар эса минтақавий мусобақаларда катта ютуқларга эришиши ноёб ҳолат. Адашмасам сўнги бор "Персеполис" Чемпионлар лигасининг финалида иштирок этган эди ва финалда мағлуб бўлганди. Эрон клублари нега Чемпионлар лигасида жуда кам ғолиб бўлишган?

Рамин Резаи: Ҳа, фикрингизга қўшиламан. "Персеполис" уч мавсум олдин финалда ўйнаган эди. Мен футболчи сифатида ҳеч қандай таслим бўлмайман ва ушбу мусобақани ютишга ҳаракат қиламан. Саудия клубларини қаранг улар қанча пул ишлатишмоқда. Футболда фақат майдондаги ўйин билан ютиш қийин. Натижага таъсир этадиган кўп нарсалар бор масалан инфратузилма,қонунлар, майдон, мухлислар ва энг муҳими эътибор. Эрон футбол федерациясида айрим бир қоидалар бор. Ушбу қоидаларга кўра клублар қаттиқ назорат остида ва шу сабабдан чемпионлар лигасида соврин учун курашиш жуда қийин. Мен шаҳсан барча Эрон клублари чемпионлар лигасининг финалига чиқишини истайман ва бунга интиламан. Аммо бу жуда қийин масала.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика