Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат News

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат

Давралар оралиғи вақтида “Янгиер-қурувчи” ўз сафига босниялик ҳужумчи Секуба Диаттани қўшиб олди.

У дастлабки беллашувини “Зомин” (1:0) клубига қарши ўтказди. Хўш, бу футболчи жамоамизга қай тариқа келиб қўшилди. Буни у билан суҳбатда билиб оламиз.

- Секуба, “Янгиер-қурувчи” клуби келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Албатта, менинг янги жамоага ўтишим агентлар орқали амалга оширилди. Илгари ҳеч қачон Осиёда ўйнамаганман. Ўзбекистондан таклиф тушганидан кейин, ўйлаб ўтирмасдан келдим. Чунки бу мен учун янги чақирув ҳисобланади. Фаолиятимнинг асосий қисмини Европада ўтказдим ва қачондир Осиёда ҳам ўйнаб кўраман деган мақсад бор эди. “Янгиер” раҳбарияти менга ишонч билдиргани учун, миннатдорчилик билдираман.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Ҳозирча мен мавсум якунига қадар жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Барчаси яхши бўлса, шартномам муддатини яна узайтиришим мумкин.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал асосан қайси мамлакатлар жамоалари шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Биласизми, мен асли Сенегалда туғилганман. Футболчилик фаолиятимни яхши кечишини ният қилиб, 16 ёшимда уйимни тарк этганман. Яъни, Босния мамлакатига кўчиб келганман. Айнан шу давлатда футбол академиясини якунладим. 19 ёшимда эса биринчи лига иштирокчиси билан профессионал шартнома имзоладим. Шундан кейин Босния Суперлигаси клубларида 4 мавсум ўйнадим. Европа лигаси саралаш баҳсларида ўзимни синаб кўрдим. Грецияда 5 йил фаолиятимдан орасида бир мавсум давомида Кипр мамлакатида ҳам фаолиятимни ўтказдим. Сўнгги мавсумни Греция қуйи лигасида ўйнадим.

- “Янгиер” сафида Про лига доирасида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Биринчи маротаба бу ерга келдим ва Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотга эга эмасман. Илгари Туркиядаги ўқув-йиғин вақтида Ўзбекистон клубига қарши ўйнагаман. Лекин чемпионатлар даражасидан бехабарман. Лекин кўпроқ гол урган ҳолда жамоага ёрдам бермоқчиман. Раҳбарият ва бош мураббий ишончини оқлашга тайёрман.

- Умуман олганда, жамоанинг ички муҳити қандай? Cизга барчаси маъқул келяптими?
- Бу борада бизда муаммо йўқ. Кўриб турибманки, жамоада яхши футболчилар йиғилган. Биз бирлашиб, бир-биримизни қўллаб ўйнасак, натижаларимиз янада яхши бўлади. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида яхши муносабатлар шаклланган. Бош мураббий, ёрдамчиси ва дарвозабонлар мураббийи ҳар бир машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Натижалар ҳам яхши бўлишига умид қиламан.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика