Latest news

19:59Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  16 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  4 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6

Секейра: "Чемпионат якунлангач, уйга кетаман, аммо "Локомотив"дан эмас" News

Секейра: "Чемпионат якунлангач, уйга кетаман, аммо "Локомотив"дан эмас"

"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра "Сўғдиёна"га қарши ўйин тўғрисида фикр билдирди.




Ўйин ҳақида

— Ўйин ажойиб руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам кучли клуб ҳисобланади. Ўйлашимча, бугун "Локомотив" жуда яхши ўйин кўрсата олди. Тактик жиҳатдан жамоа ўзига бириктирилган вазифани аъло даражада уддалади. Сабаби, "Сўғдиёна"нинг ўйинларини кўриб чиқдик, анализ қилдик, уларга қарши ўйин услуби ишлаб чиқдик ва бу тўғри амалга оширилди, деб ўйлайман. "Сўғдиёна"нинг 3-ўринда кетаётганини ҳисобга олсак, бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман, улар бугун баҳс намойиш этишди. Бу ғалабани фақатгина "Локомотив"га тааллуқли кишиларга эмас, ўзбек футболини яхши кўрадиган барча мухлисларга бағишлаймиз, чунки улар ушбу ҳафтада зафар қозонишимизда катта ёрдам беришди. Менга кўпгина футболга қизиқувчилардан хабарлар келди, улар мен ҳақимда илиқ фикр билдиришди. Уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Албатта, ўзга юртда фаолият юритиш бир киши учун жуда қийин. Мухлисларнинг менга бўлган муносабати қўшимча куч бағишлади. Мен бировни танқид қилишни, у ҳақда салбий гапиришни ёқтирмайман. Фақатгина ўзбек футболи ривожи йўлида ёрдам бермоқчи эдим.

— Темурхўжа Абдухолиқовнинг аҳволи қандай? У биринчи бўлимда жароҳат олиб, алмаштирилди.

— Темурхўжанинг аҳволи яхши, мен уни иккинчи бўлимда хавф остига қўйишни истамадим. Менимча, 3-4 кун ичида саломатлиги яхшиланиб, машғулотларга қайтади.

— Сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган, ҳатто терма жамоага чақирилган Азизбек Амонов захирада қолдирилди. Бу тактика билан боғлиқми ёки унинг ўйини пасайганми?

— Тактика бўйича шу нарса режалаштирилганди. Шу боис унинг ўйинида муаммо йўқ.

— Қўқондаги баҳсдан сўнг Секейра жамоадан кетиши ҳақида гапирганди. Бу жаҳл устида айтилган гапми ёки мураббий мавсум якунида жамоани тарк этмоқчими?

— Албатта, чемпионат якунлангач, уйга кетаман. Бу "Локомотив"дан кетиш дегани эмас, бу ҳақда музокаралар олиб борилади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика