Latest news

19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  2 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  5 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  1 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  4 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  4 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4

Сеид Сеидов: "Қанақа биринчи лига? Бекорларни айтибсиз!" News

Сеид Сеидов: "Қанақа биринчи лига? Бекорларни айтибсиз!"

"Бухоро"-"Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Сеид Сеидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Янада йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди, лекин нима бўлганда ҳам ҳисобдан кўнглим тўлди", - деб гап бошлади Сеидов.

- Футболчиларингиз яратилган вазиятларни голга айлантиришда оқсашяпти.
- Ҳақиқатдан ҳам ўтган турда "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам футболчиларимда кўплаб голли вазиятлар бўлди, лекин биз улардан фойдалана олмадик, бугун ҳам худди шу аҳвол. Бугун ғалаба қозондик, лекин ўйин бўйича биз ўтган турга нисбатдан ёмонроқ ўйнадик.

Асосий муаммомиз бу руҳиятда. Жамоамизнинг қатор мағлубиятидан сўнг, айниқса ўтган турдаги 0:5 дан кейин руҳий тикланиш жуда оғир. Лекин мана бугун кўриб турибман-ки, футболчилар анча ўзларига келишган ва майдонда ўз кучларига ишонган ҳолда ҳаракат қилишмоқда. Бу нарса хурсанд қилмай қўймайди албатта.

- Мана сиз жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилмапсиз, мухлислар ҳам худди шундай. Лекин сиз мураббий ва ўйин сифатига айнан сиз жавоб берасиз
- Тўғри,менинг хатом ҳам албатта бор. Балки, машғулотлар жараёнида баъзи бир машқларни бир кун олдинроқ берганимда бугун бошқачароқ ўйин бўлар эди. Режамда яна кўплаб машқлар ва стратегиялар бор эди, лекин футболчиларнинг бугунги кундаги жисмоний ҳолати талаб даражасида эмас. Шу сабабли бу машғулотларни берганимда,футболчилар уни тўлиқ бажара олмас эдилар.

- Улугбек Бақоев ҳалиям спорт формасини тиклаб олмаган...
-Ҳа, Бақоев ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасида эмас, буни биламан. Лекин у сиз бизга жуда қийин бўлишини ҳам яхши биламан. Ҳозир жамоага айнан Улуғбекдек лидер керак, жамоани руҳлантира оладиган ва ўз ортидан эргаштира оладиган футболчи бўлиши жуда ҳам зарур.

- "Бухоро" ҳалиям аутсайдерлардан узоқлашганича йўқ...
- Баъзи одамлар жамоанинг эгаллаб турган ўрнига қараб, тамом, бошқа имконият қолмаган, биринчи лига, нимадирлар деб юришади. Нега? Нега сизнинг фикрингизча айнан "Бухоро" биринчи лигага тушиб кетиши керак экан? Бекорларни айтибсиз! Нега "Сўғдиёна" эмас, нега "Динамо" эмас айнан биз тушиб кетишимиз керак экан? Ҳозир турнир жадвалида шундай ҳолат-ки, кўпчилик жамоалар бир-бирларига жуда зич жойлашган. Биз лигадан тушиб кетишни эмас, балки юқорироқ ўринларни эгаллашни ўйлаб турибмиз. Қанақа биринчи лига?

Футболчиларимиз ўз кучларига ишона бошлашди ва ҳар қандай рақиб билан бемалол ўйнаб, ғалаба қозониш мумкинлигини тушуниб етишди. Бундан буёғига биз ҳеч қандай рақибга осонликча, жангсиз очко берадиган ниятимиз йўқ. Футболчиларимга ишонаман, уларнинг салоҳияти бу ишончни янада кучайтиряпти.

Ҳали кўрамиз мавсум якунида "Бухоро" нечинчи ўринни олар экан, ҳаммаси биз учун энди бошланди. Ғалабали онлар олдинда!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика