Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  19 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  9 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Сеид Сеидов: “Олий лигадан ким тушиб кетиши охирги турда ҳал бўлади” News

Сеид Сеидов: “Олий лигадан ким тушиб кетиши охирги турда ҳал бўлади”

“Пахтакор” - “Бухоро” (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
Туркманистонлик мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

-   Аввало “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба ва қўлга киритилган чемпионлик билан табриклайман. “Пахтакор” бу мавсум ўзини кўрсата олди ва бунинг натижасида мавсум охирларига келиб чемпионликни нишонлади. “Пахтакор”нинг кучсиз томонлари йўқ ҳисоби, таркибда яхши футболчилар йиғилган ва бундай жамоага қарши тенгма-тенг баҳс олиб бориш осон эмас. Биз қўлдан келганча ўйнадик, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо қўлимиздан келмади. Бугунги кунда “Бухоро”нинг савиясини “Пахтакор” билан солиштириб бўлмайди. “Пахтакор” рақибга қараб тактика танлагани йўқ, балки ҳар доимгидек ўз ўйинини намойиш этди.

-   Ўйин давомида “Бухоро”нинг айрим ўйинчилари жамоа олий лигада қоладими ё тушиб кетадими, гўёки бунинг фарқи йўқдек ҳаракат қилишди?
-   Бу борада нима дейишим мумкин? Фикрингизга қўшиламан. Аксарият футболчилар учун чемпионат тугаб бўлди. Балки баъзи ўйинчилар аллақачон ўзларини бошқа жамоада кўраётган бўлиши мумкин.

-   “Бухоро”нинг олий лигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-   Мен ҳар доим биз охиригача курашамиз деб айтиб келганман ва ҳозир ҳам шу фикрда қоламан. Менимча, олий лигани ким тарк этиши охирги турда ҳал бўлади. Имконият бизда ҳам, “Сўғдиёна”да ҳам бор. Иккита ўйинимиз қолди: сафарда “Динамо” ва уйда “Локомотив” билан. Мана шу беллашувлардан сўнг тақдиримиз маълум бўлади.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика