Latest news

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  7 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Саутгейт Италияга ютқазганидан кейин: "Англиянинг ўйинини танқид қила олмайман, биз яхши ҳаракат қилдик" News

Саутгейт Италияга ютқазганидан кейин: "Англиянинг ўйинини танқид қила олмайман, биз яхши ҳаракат қилдик"

Гарет Саутгейт Италияга имкониятни бой бериб қўйилгандан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди (0:1).

"Ўйинимизни танқид қилишга тилим бормайди. Сабаби биз кўпроқ тўп билан муомалада бўлдик, кўпроқ зарба бердик ва аниқ уринишларимиз ҳам рақибдан кўпроқ эди.

Учрашувнинг катта қисмини биз яхшироқ ўтказдик. Бироқ муҳим паллада ҳимояда сусткашликка йўл қўйдик.

Ҳужумда ҳам имкониятларимиз бўлди ва гол уришимиз шарт эди, аммо вазиятлардан унумли фойдаланиш бугун бизга панд берди.

Буларнинг барчаси якунда таблодаги ҳисоб бизга қарши бўлишини таъминлади. Шундай бўлсада, жамоа сифатида бу мағлубиятга тўғри реакция бера оламиз.

Кўп ўйинчиларимиз индивидуал жиҳатдан кучли эканликларини кўрсатиб беришди. Ўйлашимча, бугун кўрсатган ўйинимиз – бу тўғри йўналишдаги яна бир қадам.

Нега гол ура олмаётганимизни тушунтириш мушкул. Биз барчасини бажаряпмиз, лекин якунловчи зарба етишмаяпти", – деди Англия термаси устози.

Англия терма жамоаси Италияга учралган мағлубиятдан сўнг, Миллатлар Лигасининг B Лигасига тушиб кетди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика