Latest news

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  0 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  27 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  2 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  57 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз" News

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз"

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес "Бавария"га қарши ўйин олдидан кичик интервью берди.
"Атлетико" Чемпионлар лигаси биринчи ярим финалидаги "Бавария"га қарши ўйинни эртага ўтказади. Эслатиб ўтамиз, 1974 йилги Чемпионлар кубоги финалида "Бавария" "матрасчилар"ни мағлуб этган эди.

"Биз 1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз, шунчаки мақсадимиз сари интилишда давом этишни истаймиз", - дейди Ньигес "AS"га.

"Бизга ҳамма бирга ишлаши муҳим, ҳар бир тўп учун "ўлгунимизча" курашмоғимиз лозим. Бу ўйинга финалдек қарашимиз керак, фақат шундагина биз "Бавария" билан рақобатлаша оламиз".

"Соғ футболчиларнинг барчаси ўйинга тайёр. Биз бутун мавсум шуғулландик ва ҳозир тайёрмиз. Бу учрашувларда бизда қўшимча мотивация бўлади, шундай экан ҳеч қанақанги босимга зарурият йўқ. Ўйинни умид билан кутамиз", - дейди хавбек.

"Чемпионлар лигаси ва Ла Лига учун курашамиз. Босқичма-босқич. Биз қурбонлар эмасмиз, ҳотиржамлик билан келажакдаги ўйинларни кутамиз", - дея ўз сўзини якунлади Сауль.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика