Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  1 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  16 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  79 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1009 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин" News

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин"

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан жой олган.

Маълумки, шу йилнинг июль ойида Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланди. ОФК расмий сайтига қисқача интервью берган франциялик мутахассис рақибларини ҳурмат қилишини, бироқ Саудия Арабистони терма жамоасининг мақсади гуруҳдан чиқиш эканини айтиб ўтди. 

- "Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланишим мен учун катта бахт. Бу менинг Осиёга илк ташрифим ва бу ерда ҳам Африкадаги каби зафар қучишни хоҳлайман. Мен бир нечта учрашувларни ва футболчиларни кузатдим. Ҳозир биз учун энг муҳими саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўриш". 

- "Африка ва Осиё жамоалари ўртасидаги фарқни айтиш бирмунча қийин. Чунки ҳар бир жамоанинг алоҳида характери бўлади. Мен Африкада ишлаб кўп жамоаларни ўргандим, лекин Осиёда энди танишаман. Қишда ўтказилган Осиё Кубогини кузатишга муваффақ бўлдим. Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинларни кўриб, шунга амин бўлдимки, бу жамоа янада кўпроғига эриша олади. Мана мен нима учун бу ерга келганман". 

- "Тўғрисини айтсам, ЖЧ саралаш босқичини иккинчи ё учинчи раундга бўлаётганим йўқ. Мақсадимиз битта: якунда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари билан гаплашганимда олдимда бош жамоани мундиалга олиб бориш вазифаси турганини айтди". 

- "Мен авваламбор футболчиларга ўз кучларига бўлган ишончни ўргатишим керак. Бу эса мураббий учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошланадиган саралаш баҳслари давомида футболчилар кучга тўла ва иштиёққа бой ҳолатда бўлишади". 

- "Мен Ўзбекистон терма жамоасини биламан, чунки Марокашни бошқарган пайтим бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Ўшанда Ўзбекистон илиқ таассурот қолдирганди. Биринчи ўйинни Яманга қарши ўтказамиз, старт яхши бўлиши учун бу жамоани мағлуб этишимиз шарт. Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз, ўз кучимизга ишонамиз. Яхшиси бошқалар Саудия Арабистонидан қўрққани маъқул", - дейди франциялик мураббий. 

Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган.

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика