Latest news

08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  0 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  3 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  5 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  11 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  35 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0

Саша армон билан футболдан кетди News

Саша армон билан футболдан кетди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолиятини якунлаши ҳақида хабар чиқди.

Гейнрих деганда кўз олдимизга рақиб жарима майдончаси ичидаги хавфли ҳужумчи келади. Гейнрих деганда мухлисларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари тепган пенальтилар кўз олдиларига келтирадилар. Гейнрих деганда мағлубиятга учралган пайтимиз якка ўзи кўз ёш тўкиб майдон марказида ўтирадиган ҳужумчини тасаввур қиламиз ва яна Гейнрих деганда мухлисбоп ўйин кўрсатадиган футболчини биламиз.  

Бугун ҳужумчимимизнинг терма жамоасидаги йилма-йил ёд этамиз.


Ўзбекистонда 2002 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бир маротабадан Россия ва Қозоғистон олтин медалларига эга чиқди. Уч карра Ўзбекистон Кубоги сохиби ва икки маротаба Қозоғистон суперкубоги ғолиби. 




Александр Гейнрих номи мухлисларимиз орасида 2001 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичидан кейин кўп бора тилга олина бошлади. Бир йил ўтиб Қатар яшил майдонларида кечган Осиё чемпионатида терма жамоамизни ўз тарихида биринчи маротаба ЖЧга чиқишига ўзининг муносиб улушини қўшди.




Қисқа фурсат ичида мухлислар ёқимтойига айланган Саша 2003 йили "Пахтакор"дан Москванинг ЦСКА клубига трансфер қилинди. Афсуски у ерда унинг иши юришмади. Икки мавсумни захирада ўтказган ҳужумчимиз "Пахтакор"га қайтди.




2005 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлаган футболчи ОЧЛда жамоа жонига оро кирди. Ўйин амалиётини тиклаб олганидан сўнг унга Москванинг "Торпедо" жамоаси қизиқди.




Ва у 2006 йилни "Торпедо" сафида ўтказди. Икки йил давомида москваликлар шарафини ҳимоя қилган Гейнрих 21 та учрашувда майдонга тушди. Орада "Пахтакор"нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган шоу учрашувда "Торпедо" сафида "Пахтакор"га қарши майдонга тушди.




2007 - 2011 йиллар оралиғида Гейнрих яна "Пахтакор"га қайтди. Пулни доимо иккинчи ўринга қўювчи футболчи бирон бир клубидан бўшаши билан "Пахтакор" таркибига келиб қўшилар ва у ердан яна қаергадир трансфер бўларди. Аслида трансфер маблағларини ўзи учун кўтарма пули сифатида олса бўлар эди. Лекин унинг учун пул бу бахт дегани эмас эди...




2011 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Гейнрих Жанубий Корея томон учди. "Сувон Самсунг" сафида ОЧЛда иштирок этган футболичимиз у ерда ҳам тинч турмади. Ўз жамоасини ҳар қандай вазиятда қўллай оладиган Саша суратда гувоҳи бўлганингиздек "жанг" қиляпти.




Бир йил ўтиб унинг ўйинига XX аср футболининг қиролларидан бири қарсак чалди. "Эмирейтс" клубида тўп тепкан Гейнрих футбол афсонаси Марадона билан.




БААдаги чемпионат унга тўғри келмади. 2012 йил у Қозоғистонга кўчиб ўтди ва "Актобе" сафида 2 мавсум тўп тепди.




2014 йил у яна Ватанига қайтди. Бу сафар унинг эгнидаги сариқ либосни қизил эгаллади. "Локомотив" сафида бир мавсум тўп тепган Саша бир йил ўтиб яна Қозоғистонга кетди.




Унинг сўнгги клуби Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси бўлди. 

Гейнрихдан энг ёдда қолган гол нишонлаш.


У кетди, йиғлаб кетди...армон билан кетди. Унинг армони Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини барчамиз жуда яхши биламиз.


Нодирхўжа Юлдашев 

2015 йил 6 октябрь

Rating: +188   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика