Latest news

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  19

Сарвар Шоаҳмедов: “Дастлабки ўйин бўлгани боис камчиликлар кузатилди” News

Сарвар Шоаҳмедов: “Дастлабки ўйин бўлгани боис камчиликлар кузатилди”

Футзал бўйича Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор” (4:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” етакчи футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов билан суҳбатлашдик.

"Ўйиндан олдин йигитлар билан келишиб олгандик. “Бунёдкор”га қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик. Улардаги болалар бир неча йиллардан буён биргаликда тўп тепаётгани боис аҳиллигини билардик. 

Биз ўйин давомида бир-биримизни қўллаб-қуввтлаган ҳолда ҳаракат қилдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мавсумдаги биринчи ўйини бўлгани боис камчиликлар кузатилди. Кейинги баҳсларда ўйин услубимиз бир маромга келади.

Мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш ҳисобланади. Бу йил таркибимизда яна ўзгаришлар бўлди. Шунга қарамай, бир-биримизни анчадан бери биламиз. Чемпионатда рақобатчи жамоалар кўп. Имкон қадар очко йўқотмаслигимиз лозим. “Локомотив” чемпион бўлиб, келгуси йилда халқаро майдонда тўп тепишни режалаштирган. 

Кейинги рақибимиз ҳақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. Чунки “Xuaxin-Жиззах” клуби мавсум олдидан таркибни жаҳон чемпионатида иштирок этиб келган тажрибали футболчилар билан кучайтирди. Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши табиий. 

Шу ўринда жамоамиз раҳбариятига каттакон раҳмат айтишимиз керак. Тўлабек Акрамов, Қобил Юнусов, Равшан Муқимовга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки бу инсонлар клубга эътибор бермоқда. Биз эса бундан хурсандмиз ва ғалабаларимиз билан хушнуд этмоқчимиз", – деди Сарвар Шоаҳмедов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика