Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Сарри: “Азар “Челси”ни тарк этмоқчи бўлса, у бу ишни ҳозир амалга ошириши лозим” News

Сарри: “Азар “Челси”ни тарк этмоқчи бўлса, у бу ишни ҳозир амалга ошириши лозим”

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг келажаги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.

“Азар билан боғлиқ вазият Хадсон Одои билан боғлиқ ҳолатдан фарқ қилади. Эден 28 ёшда. Агар у жамоадан кетишни истаса, у бу ишни ҳозир амалга ошириши керак. Албатта, мен ишонаман у биз билан қолади. Мен Азар жамоада қолиб биз билан юксак марраларни забт этишига ишонаман. Унда европалик энг яхши футболчи бўлиши учун барча хислат мавжуд.

Менинг вазифам унинг очилмаган қирраларини кашф этиб, футболчининг янада яхшироқ ўйин кўрсатишига кўмаклашиш. Баъзида бу масалада журналистлар билан мулоқот қилишимга ҳам тўғри келади. Чунки ишим шунақа”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FourFourTwo.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика