Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  34 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Сардор Зокиров: “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп" News

Сардор Зокиров: “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп"

“Нефтчи”- “Локомотив” ёшлар жамоалари (2:0) учрашувидан мезбонлар мураббийи Сардор Зокиров Championat.asia сайтига интервью берди.

- Сардор ака, ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун қизиқарли ва беллашувларга бой учрашув бўлди. “Локомотив” ёшлар жамоаси ҳам кучли ўйин кўрсатди. Бугун бизнинг ғалабамизга футболчиларимиздаги интилиш, иштиёқ таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Биз ўз майдонимизда мухлисларимиз қаршисида ўйин кўрсатаганимиз, улар бизни мунтазам қўллаб-қувватлаб турганлиги ғалабамизга замин яратди.  

- “Нефтчи” ёшлар жамоасининг бу йилги мавсумда натижалари чакки эмас. Айнан “Нефтчи” ёшлар жамоасидан чиққан футболчи Хуршид Асқаралиев Суперлигада “Навбахор” жамоасига гол киритишга муваффақ бўлди. Айнан Хуршид Асақаралиев каби ёш иқтидорли футболчилар ёшлар жамоаси таркибида борми?    
- “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп. Маслан бугунги ўйинда ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов рақиб дарвозасига иккита гол киритди. Ҳамидулло “U-19” терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.  Шунингдек таркибимизда  Шодиёр Хожиматов, Миржалол Неъматов, Илҳом Ваҳобов каби ёшларни учрашувларга муносиб тайёрлаб, тажриба орттиришларига замин яратиб, асосий жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўша оладиган тарзда футболчи бўлиб етишишларига ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда ушбу футболчилар асосий жамоамиз машғулотларида ҳам иштирок этишмоқда.                      

- Раҳмат, кейинги учрашувларда омад тилаймиз!
- Бугун стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика