Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  171 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди News

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:4) учрашуви қаҳрамони сўзсиз Сардор Рашидов бўлди.
"Бунёдкор” ярим ҳимоячиси олмалиқликлар дарвозасига бир-биридан чиройли учта гол уришдан ташқари, бутун ўйин давомида бемалол 2-3 нафар футболчиларни алдаб ўтиб, рақиб жамоага ҳақиқий бош оғиқ бўлди. Учрашув якунлангач, Сардор Рашидовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ғалаба қозониб ярим финалга йўлланма олганимиздан хурсандман. Голларим “Бунёдкор”га фойда келтиргани эса хурсандчилигимни икки ҳисса оширди. Очиғини айтсам, ҳозирча фаолиятимдаги илк хет-трикни айнан Олмалиқдаги баҳсда расмийлаштирдим. Бунгача ҳеч бир жамоа дарвозасига бир ўйинда учта гол урмагандим. “Олмалиқ” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, сафарда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Бироқ бу қадар йирик ҳисобда ютишимизни кутмаганим рост. Жамоамизнинг аҳиллиги ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимиз ғалабамиз омили бўлди. Шунингдек, мураббийлар штабининг тўғри кўрсатмалари ҳам ўйинимизни анча кучли бўлишини таъминлади, - дейди Сардор Рашидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика