Latest news

21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  0 21:33U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 2:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  490 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  136 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  0 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  17 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1

Сардор Рашидов Суперлигани кузатадими? News

Сардор Рашидов Суперлигани кузатадими?

"Ўзбек Роналдуси" фаолиятини Қатарда давом эттиряпти.

Бир неча кун олдин ҳамюртимиз "Ал Вакра" жамоаси дарвозасига 2та гол ургани тўғрисида хабар берган эдик. Бугун Сардор Рашидовдан баъзи саволларимизга жавоб олдик. 

— Сардор ака, "Умм Салал"га мослашиб кетиш қийин бўлмадими?

- Аксинча, жуда ҳам осон бўлди. Чунки Қатар футболи менга бегона эмас. "Умм Салал"да аввал "Ал Жаиш", "Қатар СК"да бирга тўп тепган дўстларим ҳам бор. Шукр, янги жамоага кўникишда ҳам, майдонда бошқаларни тушунишда ҳам муаммога дуч келмадим.

- Жаҳон чемпионати арафасида Қатарда ҳаёт ўзгардими?

- Бу мусобақа учун узоқ йиллардан бери тайёргарлик кўриляпти. Ўзгаришлар жуда кўп. Чунки ЖЧ бу мамлакат учун янги чақириқ, ўзига хос имтиҳон ҳисобланади. Мухлисларни етарлича сюрпризлар кутиб турибди.

- Ўзингиз мундиал ўйинларига тушишни режалаштиряпсизми?

- Албатта. "E" гуруҳидан Испания ва Германиянинг ўйинларига чипта ҳам сотиб олдим.

- Қайси жамоада ўйнаманг, майдонда етакчилик қилишга ҳаракат қиласиз. "Умм Салал" билан Қатар грандларига қарши ўйнаш қийин эмасми?

- Йўқ, мушкуллиги йўқ. Чунки "Ал Садд" билан "Ал Духайл"га қарши аввал ҳам кўп марта ўйнаганман, голлар урганман.


- Индивидуал жиҳатдан кучли бўлганингиз учун грандларга қарши сиздан кўпроқ нарса кутишса керак...

- Ҳа, мураббий майдонда лидерлик қилишимни истайди. Унинг ишончини оқлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпман. Январда Юлдузлар Лигаси бошланади. Жамоамиз билан жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижа қайд этамиз.

- Ҳозир Лига кубоги ўтказиляпти. "Ал Вакра" билан ўйиндаги дублингиз жамоа раҳбарлари томонидан илиқ қаршиландими?

- Албатта, шейхлар хурсанд бўлди. Улар мени шунақа голлар уришим учун олиб келишган. Олдимизга турнирни ютиш вазифаси қўйилган. Ҳозирча гуруҳда биринчи ўринда кетяпмиз...

- Суперлига ўйинларини ҳам томоша қиляпсизми?

- Ҳа. Ўзбекистон чемпионатини ҳар доим ўзим ўйнагандек қизиқиш билан кузатиб бораман. Мавсум анча қизиқ ўтяпти. 

- "Финиш"гача 5 та тур қолди. "Насаф" етакчиликни сақлаб қола оладими?

- Айни пайтда "аждарлар"нинг имконияти юқорироқ. Лекин кураш тугамади. "Навбаҳор" ҳам, кеча "Сурхон" билан дуранг ўйнаган "Пахтакор" ҳам охиригача курашади. Чемпионлик борасида аниқ фикр айтолмайман. Кутамиз.

- Йил бошида "Навбаҳор"дан катта таклиф (300 минг доллар) олгандингиз. Шунга қарамай, "Пахтакор"ни танлашингизнинг сабаби нима?

- "Пахтакор" билан чемпионлар лигасида ўйнагим келди. Бундан ташқари, оилам билан Тошкентда яшашни хоҳладим ва "шерлар" либосини кийдим.

- Ўзбекистоннинг индивидуал жиҳатдан энг яхши футболчиларидан бирисиз. Шунга қарамай, 2019 йилдан бери расмий ўйинларда қатнашмаяпсиз. Янги мураббий келганига 1 йилдан ошди. У билан орангизда қандайдир мулоқот бўлдими?

- Йўқ. Сречко Катанец билан ҳеч қандай шаклда алоқа қилмадик. Айтганингиздек, анчадан бери чақирув келмаяпти. Келмаса ҳам керак. Бунинг сабабини билмайман. Аммо қаерда, қандай ҳолатда бўлсам ҳам, терма жамоага мухлислик қилишда давом этаман. У ерда ким ишлаши, кимлар ўйнашининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Мамлакатимизнинг бош жамоаси ҳаммамиз учун қадрли...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика