Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз News

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз

Хориж сайтларидан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳақида мақола чоп этди. Қуйида мазкур мақоланинг таржимасини келтириб ўтамиз.
Бошқа мусобақаларда бўлгани каби Осиё Кубоги-2015да ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ёш футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Кўпчилик Сервер Жепаров ўрнини "Пахтакор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тўлдиради деб кутганди. Шунингдек, терма жамоа билан хайрлашган Гейнрих ва Шакихнинг ўрнини Игорь Сергеев билдирмайди деб ўйлаганди.

Аммо бу икки футболчидан кўра пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"да тўп тепаётган Сардор Рашидов ярқ этиб порлади. Бемалол айтиш мумкин, Сардор Рашидов Осиё Кубоги кашфиётларидан бири бўлди. Хўш, бу футболчи Осиё чемпионатида қай тариқа ўзини кўрсата олди?

23 ёшли футболчи гуруҳдаги охирги ўйин - Саудия Арабистони билан кечган баҳсдан сўнг тилга тушди. Унинг иккита голи Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди ва жамоа бунинг натижасида чорак финалга йўл олди. Сардор Рашидов "Бунёдкор" футбол академияси тарбияланувчиси эмас. Аммо шу клубда ўйнаб халққа танилди, ўз маҳоратини ошириб борди. У ҳужум пайтида жуда яхши ўйнайди, ақлли қарорлар қабул қилади, бу эса ярим ҳимоячи ҳақида илиқ фикрлар билдиришга сабаб бўла олади.



Биринчидан, унинг ўйинни тушуниш қобилияти ажойиб даражада. "Бунёдкор" ҳам унинг маҳоратига шубҳа қилмаган ҳолда футболчидан қай тарзда фойдаланишни билади. Ноябрда "Пахтакор"га қарши кечган баҳс шуни кўрсатдики, Сардор Рашидовнинг иккита чиройли голи ўйинни безаб берди. Рашидов нафақат ҳужумда, балки орқароқда ҳам яхши ўйин намойиш этади. Осиё Кубогининг чорак финалида Жанубий Корея билан бўлиб ўтган ўйинда Сардор рақибнинг чап қанот ҳимоячиси Ким Жин Суга айтарли имконият қолдирмади. У тўп билан бир неча бор олдинга интилиб, ўз қанотидан хавфли рейдлар уюштирди.

Сардор Рашидовда дриблинг ҳам кучли. Қолаверса, жарима тўпларидан усталик билан фойдалана олади. У бир ёки икки ҳаракат билан рақибидан ўзиб кетади ва ўзига керакли нуқтага чиқади. Ва ниҳоят, зарба бераётганда у снайпернинг ўзгинаси. Бир зарб билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйиши мумкин. Осиё Кубогида у рақиблар дарвозаси томон етти бор зарба бериб, шундан тўрттаси аниқ борди ва иккитаси голга айланди. Кўриб турганингиздек, бу ёмон кўрсаткич эмас.

"Бунёдкор" футболчиси ўтган мавсумдаёқ ўзини кўрсата олганди. У олий лигада ўнта гол уришнинг уддасидан чиқди. Агар 17 февраль куни "Ал Жазира"га қарши кечадиган учрашувда ҳам Сардор Рашидов ўзини кўрсатса, унга бўлган таклифлар янада ортиши турган гап. Бу футболчини Миланнинг "Интер" клуби кузатишда давом этмоқда. Рашидов терма жамоанинг ўнг қанот ярим ҳимоясини тўлиқ ўзиники қилиб олди. Эндиликда Санжар Турсунов асосий ролни ўйнамай қўйди. Терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимов 4-2-3-1 ёки 4-3-3 схемасидан фойдаланишда давом этса, Рашидовга албатта жой топилаверади.

Инглиз тилидан Х.Холиқов таржимаси.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика