Latest news

13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  9 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   24 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4

Сардор Мирзаев — Таиланддаги фаолияти, ОКМКга ўтиши, 2 баҳо ва "Нефтчи" ҳақида News

Сардор Мирзаев — Таиланддаги фаолияти, ОКМКга ўтиши, 2 баҳо ва "Нефтчи" ҳақида

2020 йил бошида Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубига йўл олган Сардор Мирзаев 3 йилдан сўнг яна Ўзбекистон чемпионатига қайтди.

Футболчи Олмалиқнинг ОКМК жамоаси таркибига келиб қўшилди ва машғулотларда қатнашишни бошлади. Сардор Мирзаев ҳар доим ҳам диққат марказида бўлавермайди, ижтимоий тармоқларда ҳам саҳифалари йўқ. ОАВларга берган интервьюлари ҳам кўп эмас. Championat.asia мухбири ОКМКнинг кечаги машғулоти олдидан Сардор Мирзаевни суҳбатга чорлади. 


- ОКМК жамоасига ўтишингиз қандай юз берди?

- Бу жамоани танлашимда кўпроқ ўйин услуби, фалсафасини ҳисобга олдим. Миржалол Қосимов бегона эмас, улар билан ишлаш насиб қилганидан хурсандман. 1-2та яхши вариантлар бор эди. Якунда ОКМКда тўхталдим. 

- Ижтимоий тармоқда ўзингиз ҳақингизда чиққан хабарларни ўқийсизми?

- Очиғи интернетга кўп вақт ажратмайман. Фақат танишлар қаерга ўтаётганимни сўрашди. Таиланддан келгач 1,5 ой фақат оилам даврасида ҳордиқ чиқардим. Чунки хорижда кўп вақтим ўтди. Оиламга етарлича вақт ажрата олганим йўқ. ОКМК ОЧЛ плей-офф учрашувида ўйнайди, гуруҳ босқичига чиқиш учун имконияти бор. 

- Таиландда 3,5 йил ортга қараганда қандай ўтди?

- Бу фаолиятимдаги катта саҳифа очган давр бўлди. Ўзим учун ингилиз тилини яна кўп нарсани ўргандим. Тўғри Таиландда футболчилар маҳорат, тажриба бобида биздан ортдадир. Бироқ ташкилий масалаларда Ўзбекистонда анча олдинда. 

- Оддий мисол футболчини таништириш жараёни...

- Бундай тарзда таништиришлари тушимга ҳам кирмаганди. Футболга эътибор жуда кучли. Мухлислар стадиони тўлдиришади.

- Таиландда клубларни молиялаштириш қандай? 

- Барчаси хусусий. Давлат қарамоғидаги клубларни кўрмадим. Ўзбекистонда ҳам хусусийлаштирилса яхши бўларди. Лекин буни кўп ҳам тушунмаганим учун бирон фикр билдира олмайман. Масалан Таиландда битта бош ҳомий бор. Клубдаги қолганлар брендини реклама қилади, мухлислардан пул тушади. Ўзимиз кўп рекламаларда суратга тушар эдик. Шундан клуб ўзини ўзи харажатларини қоплайди. Медиа ниҳоятда кучли. Бунда медиани ҳеч қаерда кўрмаганман. Ҳар кунги машғулотларни 2та фотограф, оператор, тасвирчилар томонидан саҳифаларига қўйиб борилади. Замонавий техникаларни жалб қилади. 

- Клубларимиздаги медиага Таиланд билан солиштирганда 5 баллик тизмда неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- 5 баллдан 2 қўйган бўлардим. Ҳозир кўрсангиз у ерда дронлар билан тасвирга туширишади. Сиз бундай контентни бир ойда кўпи билан 2,3 мартта қиласиз. Улар учун бу ҳар кунги одатий ҳол.  

- Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларига тушдингизми. 3 йил олдингидан нима олдинга силжиган?

- ОКМК, "Навбаҳор", "Нефтчи" учрашувларига тушдим. Тўғри Ўзбекистон футболи янгиликмас. Аммо чемпионлик учун курашадиган жамоалар кўпайгани нимадир ўзгарганини билдириб турибди. Дейлик олдин "Пахтакор", "Локомотив" ўртасида кечган бўлса, ҳозир "Навбаҳор", "Нефтчи" қўшилди. Жамоалар савияси тенглашгани ҳисобига чемпионат қизиқарли ўтяпти. 

- Сардор Мирзаев нима учун ижтимоий тармоқларда фаол эмас?

- Ҳамманинг ўз ҳаёт тарзи бор. Бўш вақтни оиламга, фарзандлар тарбиясига ажртаман. Четда янада узоқлашсангиз буни кўпроқ қўмсайсиз. 

- "Нефтчи" орқали катта футболда дебют қилгансиз. Фарғоналикларда учун бу йилни қайси ўрин билан якунлаш имконияти юқори?

- Клубга 10 йилдан ошиқ вақтдан сўнг яна эътибор қаратила бошлагани ёқимли. "Нефтчи" стадиони, базаси янгиланганини кўрдим. Яхши футболчилар жамланган. "Нефтчи" бу йил ОЧЛга йўлланма оладиган, кучли учликка кирадиган имкониятга эга.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика