Latest news

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  21 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  30 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  24 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида News

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида

Қоп-қора сочи билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Сардор Азмун қисқа фурсат ичида мухлисларга танилди.
Уни ҳозирданоқ кўпчилик "эронлик Месси" дея бошлади. Азмун футболга кириб келишидан олдин волейбол билан шуғулланган. Кейинчалик футболга бўлган қизиқиши ортиб миллионлар ўйинига кириб келди ва Эроннинг номдор клубларидан бири "Сепахан" билан шартнома тузди.

1995 йилда туғилган ёш ҳужумчи чаққон ҳаракатлари туфайли тезда бошқа клублар қизиқишига тушади. Хусусан Эроннинг ўзида "Пирузи" ва "Истиқлол"дан, Европадан эса "Интер" футболчига таклиф билдиради. Лекин футболчининг ўзи Россиянинг "Рубин" клубига ўтишни маъқул кўрди.

"Рубин"га келган Азмун дастлабки мавсумни ўринбосарлар таркибида ўтказди. Кейинчалик Европа лигасида дебютини нишонлади. Бу орада Карлуш Кейруш уни миллий терма жамоага ҳам таклиф этади. Яқинда бўлиб ўтган Жанубий Корея билан кечган ўртоқлик учрашувида айнан унинг ягона голи Эронга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Футбол мутахассислари ҳамда форсларнинг Сардор Азмундан Осиё Кубогида умиди катта.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика