Сардор Азмун: "Келажагимни ЖЧ-2018дан кейин ҳал қиламан"
03 oct 2017 20:04
News
Сардор Азмун: "Келажагимни ЖЧ-2018дан кейин ҳал қиламан"
"Рубин"нинг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмун ўз келажагига Жаҳон чемпионатидан сўнг ойдинлик киритишини айтиб ўтди.
"Етакчи чемпионатлардан бирида тўп суришни истайман. Якуний қарорга Жаҳон чемпионатидан сўнг ойдинлик киритаман. Мен шундай жамоа топишим керак-ки, у ерда асосий таркибда ўйнай олишим керак. Агар бир ой захирада ўтирадиган бўлсам, у ҳолда ўйин амалиётимни йўқотаман. Жаҳон чемпионатига чиққан барча терма жамоа унга муносиб тайёргарлик кўради. Эрон ҳам шундай тайёрланиши лозим. Ушбу турнирда гол уришни истардим, чунки бу жуда жиддий мусобақа. Менинг орзуйим "Реал"да тўп тепиш. Болалигимдан бу жамоага мухлисман", - деди эронлик ҳужумчи.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments