Latest news

15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  3 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  12 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  19

Санжар Шоаҳмедовга Баҳрайн клуби таклиф билан чиқди News

Санжар Шоаҳмедовга Баҳрайн клуби таклиф билан чиқди

"Олмалиқ" жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовнинг бошқа клубга ўтиши ҳақида турли хил миш-мишлар пайдо бўлмоқда.
Олган маълумотларимизга қараганда унга Баҳрайннинг "Риффа" жамоаси шартнома таклиф қилган, футболчи эса араб клуби томонидан бўлган таклифни ўрганиб чиқмоқчи. Баҳрайн клуби ОЧЛ Иккинчи плей-офф босқичидан курашга киришади, агар "Риффа" плей-оффдан ўта олса, "C" гуруҳида "Фулад" (Эрон), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) ҳамда "Локомотив" (Ўзбекистон) жамоалари билан беллашади.

Шунингдек, футболчига Эроннинг ОЧЛ баҳсларида иштирок этадиган жамоаларидан бири ҳам қизиқиш билдирган.

Юқоридаги жамоалар билан келишув амалга ошмаган тақдирда Санжарга Тошкентнинг "Пахтакор", "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ҳам қизиқишмоқда. "Олмалиқ" футболчиси ОЧЛда ўйнашни истамоқда, Шоаҳмедовнинг якунда қайси жамоа таркибига бориб қўшилишини вақт кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, унинг "Олмалиқ" билан тузган шартномаси шу йил сўнггида ўз ниҳоясига етади, биринчи январдан эса эркин агентга айланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика