Latest news

19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  1 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  12 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  6 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  29

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" News

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика