Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  120 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  19 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  12 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  48 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Санжар Тўрақулов: “Мухлисларимиз борлиги – омадимиз” News

Санжар Тўрақулов: “Мухлисларимиз борлиги – омадимиз”

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати доирасидаги “Насаф” – “Обод” учрашувидан сўнг пойтахт жамоасининг етакчи футболчиси Санжар Тўлақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-   Ўйин қизиқарли бўлди. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишди. Афсуски бутун ўйин давомида ёғиб турган ёмғир ўйин сифатига таъсир қилди. “Насаф” кучли жамоа, ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этмоқда. Шундай рақиб билан тенгма-тенг курашганимиз – жамоамизнинг ютуғи. Гарчи бугун ютқазган бўлсакда, бу ўйин ўз кучимизга бўлган ишончни ошишига ёрдам беради, деб ўйлайман.

-   Сиз асли Қашқадарё фарзандисиз. Туғилиб ўсган воҳа жамоасига қарши тўп тепиш осон бўлмаса керак...
-   Биз профессионалмиз. Майдонга тушдикми, вазифамизни сидқидилдан бажаришимиз керак.

-   Бир вазиятда сизнинг зарбангизга бироз аниқлик етишмади. Бунда майдон ҳолати ҳам ўз таъсирини кўрсатдими?
-   Албатта. Чунки ёмғир натижасида тўп сирпанчиқ ҳамда вазни ҳам бироз оғирлашган эди. Дониёр (Ҳасанов) бурчакдан тўпни ўйинга киритгач, уни ҳимоячилар қайтарди ва тўп оёғимга келиб тушди. Ўша вазиятда назаримда тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Бу пенальти дегани. Лекин ҳакам тўп яна бурчакдан ўйинга киритилишини кўрсатди.

-   Жамоани қўллаб-қувватлаш учун пойтахтдам кам сонли бўлса-да мухлислар ташриф буюришди.
-   Сафардаги ўйинларда мухлисларнинг келиб қўллаб туриши футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Шундай мухлисларимизнинг борлиги – бу бизнинг омадимиз. Келгуси ўйинларда уларни ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика