Санжар Қувватовни табриклаймиз!
08 jan 2017 12:47
News
Санжар Қувватовни табриклаймиз!
Бугун “Насаф” жамоасининг тажрибали дарвозабони Санжар Қувватовнинг таваллуд айёми куни. Санжар бугун 27 ёшга тўлди.
2016 йилга мавсумдан жамоа сафида фаолият юритаётган голкипер қисқа вақт мобайнида жамоа мухлисларининг эътирофига сазовор бўлди. У шу вақт мобайнида “Насаф” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди. Ишқибозлар ундан бу йилги мавсумда янада ёрқин ўйинлар кутмоқда. Умид қиламизки, Санжар Қувватов бу ишончни ортиғи билан оқлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, Санжар Қувватовни бугунги туғилган куни билан клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари ҳамда жамоа мухлислари номидан қизғин табриклаймиз!
Санжарга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Доимо футбол ишқибозларининг энг севимли ўйинчиларидан бири бўлиб юришига тилакдошмиз.
Туғилган кун муборак бўлсин!
“Насаф” ПФК жамоаси

Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments