Latest news

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  2 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди News

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди

CS:GO бўйича "Avangar" шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Кулиевнинг сўнгги интервьюсини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- CS GO бўйича жаҳон чемпионатига қандай кайфиятда бордингиз?

- Турнирдан олдин барча жамоалар билан машғулот ўтказдик. Агар машғулотлардагидек яхши ўйнасак, камида финалгача боришимизни ҳис қилгандим. Шундай ҳам бўлди.


- Финалда ким ўйнайди деб ўйлаган эдингиз?

- Машғулотлар бўйича "Astralis" финалга чиқишини кутгандим. "Liquid" ҳам кучли. Бироқ финалда "Astralis" ўйнашига 80% ишонгандим. Турнир давомида NRG ҳам яхши тайёргарлик кўрганини гувоҳи бўлдик.


- Хафсалангизни пир қилган жамоалар бўлдими?

- Деярли йўқ. NiP жамоасининг ишлари юришмаганидан афсусдаман. Қолганлар ўз даражасида ўйнашди. "Crazy" узоқроққа боришини кутгандим. Улар бир йил ичида яхши натижаларга эришишди.



- Финалга Ўзбекистон байроғи билан келиш сизнинг ғоянгизми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бироқ байроқни фақат финалга асраб қўйгандим.

Бутун умри турли мусобақа ва турнирларда ўтган дўстим бор. Унинг ники "episode" ва у CS 1.6 бўйича "Storm" (халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнашган) жамоасида ўйнаган. У елкасига Ўзбекистон байроғини ташлаб, чемпион бўлишни хоҳлаган эди. Бу менга жиддий таъсир қилди. Дўстимнинг орзусини амалга оширишни хоҳладим.


- Ҳозир ҳамма сиз CS:GO ўйини яқинда бошлаб, катта муваффақиятларга эришганингизни муҳокама қилияпти. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлдими?

- Ҳа, мен бир вақтлар Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Ўйин билан эса қолганлар каби компьютер клубида танишганман. Биз клубларда ўйнардик, одамларнинг уйида компьютер бўлмасди. Ўша пайтда танлов катта бўлмаган: Дота ёки CS. Иккала ўйинда ҳам ўзимни синаб кўрдим, бироқ CS эътиборимни тортди.


- Компьютер клубига кириб, Ўзбекистон чемпиони бўлишингиз учун қанча вақт керак бўлди?

- Адашмасам, биринчи синфдаёқ компьютер клубига борганман. 2011 йилда (13 ёшда) эса Ўзбекистон вице-чемпионига айландим. Келаси йил мамлакат чемпиони сифатида тақдирландим.


- CS:GOга ўтиш қандай кечган?

- 2015 йилгача CSнинг янги турига ўтишни хоҳламагандим. Бизда интернет ёмон ва кучли компьютерлар йўқ. Ҳеч қаерда яхши шароит бўлмаган. Бир куни дўстим билан интернет-кафега бориб, қизиқиш учун CSнинг янги турини синаб кўришга қарор қилдим. Ўйин менга ёқди. Кейин эса ҳар ҳафта интернет-кафега келиб, ўйинни тушунишга ҳаракат қилдик.


- "Avangar"дагилар билан дўстмисиз ёки ҳамкасб?

- Бизда мувозанат бор. Бирор томонга оғиб кетиб бўлмайди. Айнан шу нарса туфайли ўйинга бўлган муносабат ўзгаради. Агар сиз фақат дўст бўлсангиз, машғулотларда бўшашасиз ва бор эътиборни ўйинга қарата олмайсиз. Агар фақат ҳамкасб бўлсангиз, агрессивлашиб борасиз. Тўғри баланс эса яхши натижа беради.


- Тақвим жуда зич, сўнгги марта қачон уйда бўлдингиз ва сизни қандай кутиб олишади?

- Уйга борганимга анча бўлди. Икки ҳафталик танаффусда уйдам дам олганман. Баъзида одамлар таниб қолишади ва мақтаб қўйишади. Аммо бунга жиддий эътибор бермайман. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман ва ўзимни бундай ҳис қилишни ҳам хоҳламайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика