Latest news

12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0

Санжар Баратов: “Насаф"га қарши бизни жиддий ўйин кутиб турибди” News

Санжар Баратов: “Насаф"га қарши бизни жиддий ўйин кутиб турибди”

3-тур доирасидаги “Насаф” – “Обод” жамоалари учрашуви олдидан қаршиликларнинг собиқ футболчиси, ҳозирда “Обод” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Баратовнинг фикрлари билан қизиқдик.

-   “Насаф” яхши шаклланган жамоа. Буни улар нафақат ички мусобақалар, балки Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам намойиш этишяпти. Бу ерда 5 йил тўп сурдим. Асосий таркибда ҳам 6-7та ўйинда майдонга тушдим, аммо жамоа таркибидан мустаҳкам ўрин ололмадик. “Насаф”да қадрдон дўстларим Фаррух Сайфиев, Элдор Суюнов ва бошқалар тўп суришмоқда. Яна бир яқин дўстим Шохрух Гадоев эса хорижда тўп тепаётганидан хабарингиз бор. Фурсатдан фойдаланиб унинг келгуси фаолиятига омадлар тилайман. Бизни жиддий синов кутиб турибди. Қаршиликлар учун бу ўйин ОЧЛ олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Лекин биз ҳам Қаршига шунчаки сайёҳ сифатида келганимиз йўқ. Ўз майдонимизда “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган ўйинларда қўлга киритилган натижаларимиз тасодиф эмаслигини Қаршида ҳам исботлашга ҳаракат қиламиз.

-   Мавсумолди тайёргарлик жараёнида жамоанинг бир қатор голларига муаллифлик қилгандингиз. Расмий ўйинларда эса ҳозирча голларингиз ҳисоби очилмади...
-   Ўртоқлик учрашувлари билан расмий ўйинлар фарқ қилади. Қолаверса, ўртоқлик ўйинларида мен кўпроқ олдинги чизиқда ҳаракат қилаётгандим. Ҳозир эса ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнаяпман. Умид қиламанки тез орада “Обод” жамоасида расмий ўйинлардаги голларим ҳисобини ҳам очишга муваффақ бўламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика