Latest news

17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1

Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ News

Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ

Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши учрашувдан кейин жамоамиз аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинмаганди.
Кеча футболчилар тикланиш машғулотларни бажаришганди. Бугундан бошлаб машғулотлар майдонда давом эттирилмоқда. Бугунги машғулотларга Усмон Асқаралиев бошчилик қилди. Унга Мустафо Байрамов ва Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришди. Бош мураббий Рустам Дўрмонов эса машғулотларни четдан кузатиш билан чекланди.

Шу пайтга қадар жамоа натижаларига бевосита жавобгар ҳисобланган бош менеджер Равшан Бозоров Қаршидаги ўйиндан кейин клуб қароргоҳига келгани йўқ. Бугунги машғулотларда айнан Бозоров томонидан “Навбаҳор”га таклиф этилган мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар ҳам иштирок этишгани йўқ. Жамоа сафига мавсум биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиб, маълум вақт давомида жамоа билан бирга бўлмаган ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев қўшилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шу кунларда раҳбарият ва мураббийлар штабида айрим ўзгаришларни рўй бериши кутилмоқда.
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика