Latest news

17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0 16:21Расман: Аарон Ансельмино — "Челси" футболчиси!   0 15:51Килиан Мбаппе "Реал" таркибидаги илк машғулотини ўтказди  1 15:26"Насаф" - "Пахтакор" учрашувини Абдураҳмонов бошқариб боради. Суперлига 15-турига расмийлар тайинланди  5 15:02Анчелотти: "Реал" — менинг охирги клубим"  4 14:34"Ливерпуль" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 14:10Доминик Соланке "Тоттенхэм"га ўтишга рози  2 13:54Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди  7 13:39Мало Гюсто: "Челси" Конференциялар Лигасини ютиши керак"  2 13:17Тен Хаг Амрабат "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкинлигини айтди  2 13:06Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  6 12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  5 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  5 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  5

Санъат Шихов: «Қарши ҳужумдан кўра, комбинацион ўйинни маъқул кўраман» News

Санъат Шихов: «Қарши ҳужумдан кўра, комбинацион ўйинни маъқул кўраман»

Ўтган мавсумда «Динамо»нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Санъат Шихов жорий мавсумда ҳам самарқандлик ишқибозларнинг ёқимтой футболчиларидан бирига айланмоқда.
Ҳужумкор чап қанот яримҳимоячиси сўнгги тур учрашувида «Динамо»нинг Андижондан иродали ғалаба билан қайтишини таъминлаб, Самарқанд жамоасини кучли бешликка олиб чиқди. Ўйиндан кейин тур қаҳрамони «Эрудит Спорт» газетаси меҳмонига айланди.

- Авваламбор, «Андижон» устидан қозонилган иродали ғалаба билан табриклаймиз!


- Раҳмат! Иродали ғалаба учун бутун жамоа охиригача курашди ва омад бизга кулиб боқди. Ёғингарчиликдан сўнг бундай майдонда тўп суришни ўзи бўлмайди. Ўйин қийин ўтишини аввалдан билардик. Чунки “Андижон” жамоаси ғалаба қозона олмаётганди. Бундан ташқари улар ҳали бирорта гол уришмаганди. Шу сабабли ғалаба қозониш ҳамда тўп киритиш учун мезбонлар астойдил ҳаракат қилишлари олдиндан маълум эди. Лекин биз ҳам уч очко олиш мақсадида келгандик ва шунга ҳаракат қилдик. Бу уринишларимиз бесамар кетмади ва сафарда ғалаба қозона олдик.

- Сафарда уч очко омад туфайли қўлга киритилди деб ҳисоблайсизми?


- Биринчи ўринда меҳнатларимиз самараси деб ўйлайман. Лекин ўз навбатида омад ҳам бизга кулиб боқди. Чунки ютқаза туриб ғалабага эришдик. Албатта, омад кучлиларга кулиб боқади деб бежизга айтишмайди. Шунинг учун қилган ҳаракатларимиз ҳам, омад ҳам ғалаба қозонишимизни таъминлади деб айта оламан.

- Мезбонлар кетма-кет иккита тўп киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда қандай ҳолатга тушдинглар?


- Тўғрисини айтсам, иккинчи голдан кейин ютқаздик деган фикр ҳаёлимга келди. Сабаби бироз толиқиб қолгандик ва ўйинимизда пасайиш бўлганди. Шунинг учун бўлди тамом мағлубиятга учрадик ва учинчи голни ҳам ўтказиб юборишимиз мумкин деган ҳавотир бор эди. Аммо жамоадошларимга раҳмат, ҳаммамиз майдонда аҳил бўлиб бирдек ҳаракат қилдик.

- Учинчи голни урганингизда ҳимоячидан ўтиб кетиб дарвоза томон яқинлашдингиз. Тўпни дарвозага аниқ йўллашингизга ишонганмидингиз?

- Менимча, бундай ҳолатларда ҳеч ким юз фоиз гол уришига ишонмаса керак. Унгача ана шундай иккита вазиятда гол ура олмагандим. Бироқ фикримни бир жойга жамлаб ҳужумни охирига етказишга интилдим ва бу ҳаракатим бесамар кетмади.

- Ўтган мавсумда ҳам сўнгги қўшимча дақиқаларда бир неча бор тўп киритганингизга гувоҳ бўлганмиз. Умуман олганда, сўнгги сониялар сизга қандайдир куч бағишлайдими?

- Сўнгги дақиқаларда гол уриш бу омад туфайли юз беради. Қолаверса, охирги сонияларда сен урган гол жамоанга ғалаба келтириши албатта ёқимли ҳолдир. Бу сўнгги дақиқаларга кучни сақлаб қўйиш билан боғлиқ эмас. Ҳар қандай жамоа сўнгги дақиқаларда ўйин тизгинини йўқотиши мумкин. Ана шундай вазиятларда гол уриш имконияти бўлади.

- Бу голларнгизни кимгадир бағишлайсизми?

- Бу голларимни дадамга бағишлайман.

- Жорий мавсумда “Динамо” сафига Зайниддин Тожиев ва Асрор Алиқулов қўшилишди. Бу футболчиларни “Пахтакор”даги фаолиятингиз орқали яхши биласиз. Уларни таркибга жамоа учун қай даражада фойдали бўлди?


- Албатта, бундай маҳоратли футболчиларни жамоада бўлиши яхши. Улар билан яна битта клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Тожиев ва Алиқуловда тажриба катта ва улар ҳар қандай жамоани кучайтира олишади. Улар чемпионатимизда узоқ йиллар тўп суриб кўплаб совринларни қўлга киритишган. Мана шундай тажрибали футболчилар жамоадаги ёшларни руҳлантира олишади. Ишонаманки, уларнинг маҳорати жамоага асқотади.

- «Динамо» жамоаси «Металлург» ва «Бунёдкор»га қарши комбинацион ўйин ташкил этиб 3 очко олди, «Насаф» «Сўғдиёна», «Андижон»га қарши эса қарши ҳужумда тўп суриб 6 очко олди. Айнан сизга қайси тактикада тўп суриш маъқул?

- Менга ўша комбинацион ўйин ташкил этишимиз ёқади. Мухлисларимизга ҳам айнан шундай ўйин кўрсатаётганлигимиз маъқул бўлса керак. Биз мухлисларга ёқадиган чиройли, қисқа тўп ошириш ва комбинацион ўйин билан натижага эришишни мақсад қилганмиз. Қаршидаги ўйинда қарши ҳужумга таянганимиз сабаби «Насаф»га қарши очиқ ўйин кўрсатиш қийин. Зомин ва Андижонда ҳам комбинацион ўйин кўрсатишга интилдик, бироқ майдоннинг ҳолати ёмон аҳволда эканлиги боис у ерда фақат қарши ҳужумда тўп суриш мумкин эди. Агар барча майдонлар ҳам Самарқанддагидек ажойиб ҳолатда бўлса, биз комбинацион «Барселона» услубига яқин ўйин намойиш этардик. Бемалол айта оламанки, «Динамо» стадиони майдони айни дамда мамлакатдаги энг яхши стадионлардан бири.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика