Latest news

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  7 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  6 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  18 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин" News

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин"

Про лиганинг навбатдаги турида "Бухоро" ва "Оқ-тепа" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув якунда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур учрашувга доир шубҳа ва турли гумонлар ҳали ҳамон тарқагани йўқ. Учрашувнинг жонли эфирда трансляция қилинмангани эса хавотирларни янада кучайтирди. Аслида бу ўйин мезбон жамоа "Бухоро" яққол устунлик қилиши кутилганди. Бироқ ўйиннинг 80-дақиқасига қадар меҳмонлар "Оқ-тепа" 3:0 кўринишида ҳисобда олдинда бораётганди. Сўнгги 10 дақиқаликда эса "Бухоро" 3та гол уриб ҳисобдаги фарқни тенглаштирди. Хўш, аслида ўйин қандай ўтди? Шубҳалар қанчалик ўринли? Бу борада жамоанинг етакчиларидан бири Санъат Шиховни суҳбатга чорладик.

- Учрашувдан олдин мутлоқ фаворит "Бухоро" ҳисобланарди. Лекин ўйин сурати кутилмаганда бошқача тус олди...

- "Оқ-тепа"га қарши баҳс жуда муҳим саналарди. Шуни тушунган ҳолда ҳаракат қилдик. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида имкониятдан фойдалана олмаганимиз қимматга тушди. Агар биринчи бўлиб гол уриб олганимизда ишончим комил йирик ҳисобда ғалабани ўзимизнки қила олардик, деб ўйлайман. Бўладиган иш бўлиб ўтди. Хатолардан хулоса чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйиннинг трансляция қилинмаганига муносабатингиз қандай? Баҳснинг бу тарзда кечиши, "Бухоро"нинг сўнгги дақиқаларда 3та гол уриб ҳисобни тенглаштириши омма орасида шубҳаларни келтириб чиқарди...

- Трансляция қилинмаганини сабабини билмайман. Лекин ўзимизнинг камераларимиз тасвирга олди. Агар кимдадир, қандайдир шубҳа бўлса бемалол кўриши мумкин. Шуни айтишим мумкинки, айрим инсонларнинг ижтимоий тармоқларда билдирган фикрларини ўқидим. Айнан ушбу учрашув бўйича ҳеч нарсани кўрмаган одамлар фикр билдирмоқда. Ўйинни текширадиган ташкилотлар бор ва шубҳа бўлса жазолашади. Тўғриси 0:3дан сўнг ҳаммаси тугади, деган ҳаёлга бордик. Биринчи урган голимиз куч берди, дея оламан. Худога шукур 3:3 қилиб олдик. "Оқ-тепа"да ўйнайдиган дўстларим бор. Алишер билан ҳам ака-укамиз. Уларнинг ҳалоллигига гумоним йўқ. "Турон" собиқ мураббийининг фикрларини эшитдим. Мусулмонмиз, гумон иймондан айиради. Хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан, аниқ факт бўйича гапирсин. Мураббий сифатида қандай қилиб Суперлигага чиққани, машаққатлари ҳақида эшитдик. Бухоро бу катта шаҳар, катта клуб. Ўзига яраша бренд ҳисобланади. Мазкур клуб тўғрисида гапириш жисмоний тарбия ўқитувчиси учун оғирлик қилади. 

- Умуман сўнгги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар, тотализаторга қарши жиддий курашилмоқда. Шунда ҳам жамоаларда қинғир ишлар учраб турибди. Балки бунга молиявий муаммолар сабаб бўлаётгандир...

- Мен шундайларни топиб жазолашлари тарафдориман. Жиноий иш очишадими ёки бошқами, нима қилишса ҳам жазолашсин. Молиявий муаммо бўлса мусобақада қатнашишмасин. Бундай пулни қандай қилиб оиласига олиб боради? Уни едириш ҳаром ҳисобланади. Одам жиноий жавобгарликдан ташқари, охиратини ҳам ўйлаши керак. 

- "Бухоро" "Оқ-тепа"ни менсимадими ёки рақиб шунчалик зўр тўп тепдими?

- Про лигада ўйини бўйича энг ёқадиган жамоам "Оқ-тепа" бўлади. Яхши шаклланган жамоа. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан фойдаланмадик. Балки "Нефтчи" билан баҳсдан сўнг ўзимизни руҳий томондан тайёрлай олмагандирмиз. Рақиб яхши ҳимояланди. Муносиб тайёргарлик кўргани сезилди. 

- Мухлисларга айтадиган гапларингиз бўлса марҳамат...

- Кўрмасдан билмасдан фикр юритмасликни илтимос қилиб сўраб қоламан. Биз ҳам мусулмон фарзандимиз. Алҳамдулиллах ҳалол ва ҳаромни фарқига борамиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика