Latest news

22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  19 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  6 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  3 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди News

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди

Швейцариянинг Цюрих Университетини тамомлаган ўзбекистонлик таниқли агент Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди.

Жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи университетнинг Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини муваффақият билан битирган Шарипов энди Жанубий Африка футбол ассоциациясида фаолият олиб боради. У куни-кеча Йоханнесбург шаҳрига учиб кетди.

- Фаолиятимдаги янги воқеадан хурсандман. Аслида яна бир таклиф Жазоир футбол федерациясидан бўлганди. Бироқ менга Жанубий Африка варианти маъқулроқ туюлди. ЖАР Конфедерациялар кубоги ҳамда жаҳон чемпионатидек йирик мусобақаларнинг ташкилотчиси бўлган Африканинг ягона давлати. Бу ердаги инфратузилма жуда ҳам замонавий кўринишга эга. Жанубий Африка футбол ассоциациясида катта халқаро тажриба мавжуд. Уларнинг бошқа мамлакатлар футбол федерациялари билан халқаро алоқалари ҳам анча баланд савияда. Шундан келиб чиқадиган бўлсам, мени у ерда ниҳоятда қизиқарли ва муҳим иш жараёни кутмоқда. Футболчи ва мураббийларни, айниқса, хорижда тўп сураётган ўйинчиларни терма жамоаларга жалб қилиш ҳусусиятларини ўзлаштираман.

Муваффақиятли натижаларни қўлга киритиш борасида (улар учта ЖЧда қатнашишган: 1998, 2002 ва 2010) ЖАРда мавжуд иш ҳақи тўлаш, мукофот пуллари, солиқлар, суғурта тизимларини ўрганаман. Бразилия, Коста-Рика, Австралия, Испания каби термалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказаётган ЖАР миллий терма жамоасига мутасаддилар бу беллашувларни қай йўсинда ташкил қилиб бера олаётганлари бўйича ҳам тажриба орттирмоқчиман. Ушбу ўйинларни ташкил этишда рақиблар билан музокаралар қанчалик эрта бошланиши, бу баҳслардаги тижорат, реклама ва маркетинг масалаларини ҳам чуқур таҳлил қилишни кўзлаганман, - дейди Санъат Шарипов.

Биз барча ўзбекистонлик мухлислар номидан юртдошимизга халқаро футбол йўналишида олиб бораётган меҳнатларига муваффақиятлар тилаймиз!

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика