Latest news

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  0 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  4 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  11

Самвел Бабаян: "Жамоа икки футболчига боғланиб қолмаган" News

Самвел Бабаян: "Жамоа икки футболчига боғланиб қолмаган"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб "шерлар" бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

"Ўйлашимча иккала жамоа мухлислари чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Футболда ҳимоядаги қўпол хатолар бўлиб туради. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба учун иккита етакчимиз етишмади. Улар ҳужум ташкил қилишда анча фойдали ўйнар эдилар. Чемпионат ўйинида омадимиз келмади, балки бошқа мусобақаларда омадимиз келар", - дейди Самвел Бабаян.


- Жамоани ОЧЛда қийин ўйин кутиб турибди. Футболчилар ўша баҳсга тиклана олишадими?

- Албатта, йигитлар ҳозирдан тикланишни бошлашди. ОЧЛда яхши ўйнаяпмиз, Искандеров ва Махарадзе йўқ бўлса ҳам яхши ўйнай олишимизни кўрдик. Умид қиламизки сўнгги турда ғалаба қозонамиз.


- Жавоҳир Соҳибов ҳақида фикрларингиз...

- У таянч ярим ҳимоясида яхши ўйнамоқда. Аммо ижодкорлик етишмаяпти.


- Ҳимоя марказидаги хатолар яна такрорланмоқда. Янги футболчи сотиб олиш режада йўқми?

- Ораховацни йил бошида сотиб олганмиз. У ҳаракат қилмоқда. Камолиддин Тожиев жароҳат олгани бизни панд берди. У тез орада сафга қайтади.


- Ўзбекистон чемпиони фақат иккита футболчига боғлиқми?

- Йўқ, уларсиз учинчи ўйинимизни ўтказдик. Очиқчасига айтсак бугун "Локомотив"дан кучсиз эмасдик. Омадимиз келмади.


- Наврўз Алимов "Пахтакор"га ўтганида яхши ўйнаб кетади деб ўйлагандик. Унинг кейинги тақдири қандай кечади?

- У яхши ҳужуми, келажаги порлоқ. Меҳнат қилишда давом этиши керак. "Қизилқум" сафида бизга қарши ўйнаганида тайёр футболчи деб ўйлагандик. Бироқ кўриндики ҳали бизнинг даражамизда эмас. Буни ўзи яхши тушуниб турибди, ўз устида тинмай меҳнат қилмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика