Latest news

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Самвел Бабаян: "Осиёда оддий рақиблар қолмади" News

Самвел Бабаян: "Осиёда оддий рақиблар қолмади"

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов қатнашди.
"Эртага бундай таркиб билан илк ўйинни ўтказамиз. Бизга берилган вақтда анча самарали меҳнат қилдик. Бироз олдинроқ маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказдик. Август ойи охирида эса легионерлар билан бирга йиғин ўтказдик. Бугунги кунда жамоамиз 100 фоиз тайёр эмас. Куни кеча ўтказган икки томонлама ўйин бизга кўп нарса бердик. Уни таҳлил қилиб чиқдик. Терма жамоадаги муҳит анча яхши. Ўйин фалсафасини сингдиришга уринаяпмиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Эртага ғалаба қозонишга уринамиз. Яман ҳам яхши жамоа, уларни ўрганиб чиқдик. Тайёргарлик яхши ўтди", - дейди Сардор Рашидов.

- Олий лигада яхши спорт формасида бўлиб турган Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиев каби футболчиларга нима учун жавоб берилди?
- Терма жамоа барчаники бу футболчи мана бу клубдан, униси бундан деган нарса йўқ. Гадоев ва Муҳаммадиев терма жамоага номзод футболчилар ҳисобланишади. Аммо ҳозирги кунда таркибимизда ундан кучлироқ футболчилар бор. Барча ўйинчилар кейинги ўйинларга чақирилиши мумкин, барчаси ўзларига боғлиқ. Ҳозирги таркибимиз тарихдаги энг кучлиси.

- Андреев Гадоевдан кучлими?

- Ҳа Станислав Андреев ҳозирда Гадоевдан кучли.

- Яман қанчалик ўрганилди?

- Уларнинг иккита ўйин ўтказганини биламиз. Рақибни ўрганишга уриндик. Осиёда ҳозирда оддий ўйинлар йўқ. Бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, демак фақат ғалаба қозонишимиз керак.



- Сардор сиз легионер сифатида илк бор терма жамоага чақирилдингиз. Босим йўқми?
Сардор Рашидов:
- Йўқ ҳеч қандай босим йўқ, ўзимнинг бор кучим билан ўйнашга уринаман. Мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Ҳозирда чап қанот ҳимоясида Виталий Денисов бор холос. Агар мободо у жароҳат олса уни ўрнини ким босади?
 
- Тўғри айтдингиз, футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Денисовни ўрнини боса оладиган йигитлар етарлича.

- Терма жамоамиз бир неча бор Жаҳон чемпионати саралашларида муваффақиятсизликка учраб келмоқда. Йигитларни қандай тайёрлаяпсиз?
- Таркибимизда ёш ва тажрибали футболчилар бор. Бир қатор футболчилар ёшлар ўртасидаги мундиалларда қатнашишган. Барчаси етук футболчилар. Терма жамоага келган футболчида руҳий томонлама муаммо бўлмайди.

- Сиз термага бош мураббий бўлганингизда легионерларга алоҳида эътибор қаратишингизни маълум қилгандингиз. Бу борада иш олиб борилдими?

- Албатта, сизларни ишонтириб айта оламанки барча футболчилар билан алоқага чиқдик. Уларга ўз мақсадимизни тушунтирдик. Барча йигитлар ўйинга тайёрлар. Александр Гейнрихнинг клубидаги ўйинларини кузатиб бордик, шу боис ҳам уни терма жамоага чақирдик. Хорижда ўйнаётган легионерларнинг барчаси ҳақидаги маълумотлар эртаси куни мени столим устида туради. Йигитларни кузатиб бордик.


Нарзулла Сайдуллаев 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика