Latest news

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  0 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" сафида дарвозабон энг яхши бўлди" News

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" сафида дарвозабон энг яхши бўлди"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Навбаҳор"га қарши ўйинлар доим қийин кечиб келган. Сўнгги дақиқага қадар курашдик. Рақиб посбони бугун мўъжиза яратди десак бўлади. Бугун гол уришимиз керак эди, ўша голни ура олдик. "Лочинлар" илк дақиқадан охиригача курашадиган жамоа, характерли жамоа саналади. Бизда ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди, - дейди Бабаян.

- Рақиб дарвозаси олдидаги барча ҳужумлар асосан қанотлардан узатилган тўплардан сўнг бўлди. Бошқачароқ ўйнаш мумкинмасми?
- Жамоанинг 4та принципи бор: аргессивлик, юқори сифатли футбол, тарихий анъаналар ва инсоний фактор. Бу ерга келадиган ҳар бир жамоа камида дурангга ўйнайди. Асосан ҳимояда ҳаракат қилишади. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилишга уриндик.

- Бугун шогирдларингиз жуда кам зарба беришди.
- Ҳар бир жамоада яратувчи футболчи бор. Бизда булар Искандеров ва Махарадзе. Улар йўқлигида жамоамизда ҳужум ташкил қилиш қийинлашди. Рақиб посбони Ўзбекистонда анча йиллардан буён ўйнаб келмоқда. У ўйин вақтида кўплаб вазиятларни қайтарди.

- "Навбаҳор" сафида қайси чизиқни кучли деб ҳисоблайсиз?
- Дарвозабон! Ўзбекистонда кўплаб дарвозабонлар бор. Уларнинг кўпи захирадан қолиб кетишмоқда. Шу боис олий лигада дарвозабон легионер бўлмаслигининг тарафдориман. Бу Меленчукни ёмон кўрганимдан эмас, у жуда ҳам кучли посбон. Лекин терма жамоамизда дарвозабон ўртасидаги рақобатни кучайтириш учун ҳам шундай қилинса яхши бўларди.

- Жамшид Искандеров "Ал Шабаб"га қарши ўйнай оладими?
- Катта эҳтимол билан у ўйнай олмайди.  

- "Пахтакор"да ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасидаги боғлиқлик йўқолиб қолмоқда.
- Сабаби яратувчи футболчилар майдонга тушишмади. Ҳисоб очилмаётган вақтда ҳужумчиларни тушурдим. Соҳибов ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмоқда. У Одил Аҳмедовга ўхшаб кетмоқда. Хаттоки Бубнов ҳам уни мақтади, Бубнов деярли барчани танқид қилади. Лекин Одилни мақтади. Соҳибов ўз ўйинини кўрсатишда давом этиши керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика