Самвел Бабаян: "Икки очкони йўқотдик"
04 mar 2015 01:11
News
Самвел Бабаян: "Икки очкони йўқотдик"
ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Ал Шабаб" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугун қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ютиб туриб ҳам яхши имкониятларга эга бўлаётган эдик. Лекин биргина ҳимоядаги хато бизга кимматга тушди. Рақиб қарши ҳужумда бизни жазолади. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, икки очкони йўқотдик", - деди Самвел Бабаян.
- Икки йил аввал Шибамура худди шундай хатолари учун захирага ўтказилган эди. Аднан ҳам шунга муносибдек?
- Аднан бугун хато қилди. Лекин бу ўйин жамоанинг мавсумдаги иккинчи расмий учрашуви эканлигини унутмайлик. Аднанга умид билдириб турамиз. Ораховац ҳар иккала баҳсни ҳам ОЧЛ доирасида ўтказди. Шунингдек, бугун ҳимояда Мерзляков ҳам, Ҳошимов ҳам хатоларга йўл қўйишди. Улардан табиийки бунақанги хатоларни кутмаган эдим. Агар жамоанинг асосий футболчилари бунақанги хатоларни қилса, бу албатта жамоа учун жуда қийин.
- Биринчи бўлимда ҳужум эмас, ҳимояга эътибор қаратилди. Биринчи таймда ҳам иккинчиси каби ҳужумкор ўйнаш мумкинмиди?
- Биринчи таймда рақибни тўлик ўрганишга ҳаракат қилдик. Ҳар ҳолда бу ОЧЛ. Бошиданоқ ҳужумга ўтиб қийналиб қолиш мумкин. "Ал Шабаб" Саудияда ўз ўрнига эга жамоа. Биз ҳали учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини кўлга олишга тайёр эмасмиз ва бунга босқичма-босқич чиқиб борамиз.
- Искандеров ҳам асосан иккинчи бўлимда ўйнади, кейин захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?
- Жамшид Искандеровга жамоа номидан раҳмат айтамиз. Икки кундан бери иссиғи чиқиб, шамоллаган бўлишига қарамай майдонга тушишини айтди. Характер кўрсата олганлиги учун ҳам унга раҳмат. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда у яхши ўйнади. Соҳибов ва Машариповни ўйинни кучайтириш учун туширдик. Баҳодир Пардаев эса сўнгги дақиқада тушди ва унга ўзини кўрсатиш учун вақт етмади. Бу кўпроқ тактик ўзгариш бўлди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments